МАМЛАКАТ ЭКСПОРТ ҚУДРАТИНИ ОШИРИШ

Тез суръатда саноатлаштиришни мамлакатнинг тўртинчи стратегик мақсади, деб эълон қилдик. Зеро, саноат ривожланиши иқтисодиётнинг устувор таъминланиши, янги иш ўринларини ташкил этиш, мамлакат экспорт иқтидорини ошириш ва унинг рақобатбардошлилиги учун асос яратади.

Мамлакат Президенти Паёмидан

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат тараққиёти учун муҳим бўлган стратегик йўналишлар қаторида мамлакатни тез суръатларда саноатлаштириш мақсадини ҳам ўта муҳим вазифа сифатида эътироф этгани бежиз эмас.

Чунки мавжуд иқтидорлардан фойдаланиб, халқ хўжалигининг ҳамма соҳалари ривожлантирилаётган айни пайтда саноат соҳаси тараққиёти куннинг долзарб масалаларидан саналади. Саноат соҳасининг ривожланиб бориши маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши, маҳсулот сифатига катта эътибор бериш, ватан маҳсулотларини чет элга экспорт қилиш, ички бозорни тўлдириш ва аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ таъминлашга замин яратмоқда. Бу борада мамлакатда юзлаб катта ва кичик саноат корхоналарининг ишга туширилиши давлатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсатдан гувоҳлик беради.

Халқимиз Миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсатини ҳаётга татбиқ этиб, имкон қадар кўпроқ маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, импорт ўрнини боса оладиган рақобатбардош маҳсулотларни кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги экинларини кўпайтириш эвазига бозорларни арзон ва сифатли мева-сабзавотлар билан тўлдириш, ободончилик ва яратувчанлик ишларида самарали меҳнат қилишяти.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўзининг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Паёмида саноат соҳасининг тараққиётига тўхталиб, жумладан, шундай дея таъкидлади: «Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги, Экспорт агентлиги 2021-2025 йиллар учун экспортни ривожлантириш дастурини тайёрлаш ҳамда мамлакат ҳукуматига кўриб чиқиш учун тақдим этишга вазифадор қилинадилар.

Қолаверса, тадбиркорлар, хусусан, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг узоқ муддатли ва нисбатан арзон молиявий захиралардан фойдаланишлари ҳалигача ҳалталаб масалалар сифатида сақланиб қолаётганини айтиб ўтиш ўринлидир».

ҳар қандай ишлаб чиқарилган маҳсулот рақобатбардош бўлиб, экспортга йўналтирилса, ундан олинган даромад ҳам тадбиркорнинг, ҳам халқнинг ва ҳам жамиятнинг фойдасига хизмат қилади. Бу йўналишни такомиллаштириш учун, албатта, маҳаллий хом-ашёдан имкон қадар кўпроқ фойдаланиш, замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхоналар барпо этиш, бу технологиялардан зукколик билан самарали фойдалана оладига мутахассис кадрлар тайёрлаш зарур бўлади. Бутун жаҳонга машҳур бўлган маҳсулотлар ҳам биринчи марта ишлаб чиқарилганда ҳар томонлама мукаммал бўлмаган. Йиллар ўтиши билан тадбиркор ўз маҳсулоти сифатига, кўринишига ва жаҳонда шу маҳсулотга бўлган талабга эътибор бериш билан дунё бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаб борган.

Жаннатмакон Тожикистон диёри озиқ-овқат саноати, тоғ-кон ва қурилиш, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа табиий хом-ашёга бой мамлакат ҳисобланади. Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон маҳаллий маҳсулотларни хом-ашё сифатида эмас, балки тайёр маҳсулот сифатида сотувга чиқаришнинг ҳар томонлама аҳамиятига бот-бот тўхталиб ўтадилар. Агар ишлар шу тарзда йўлга қўйилса, яъни маҳаллий хом-ашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиб, экспорт қилинса, минглаб аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланади. Бу маҳсулотларга жаҳон бозорида харидорлар кўпаяди, халқнинг турмуш даражаси янада юксалади.

Шунингдек, юқори сифатли маҳаллий маҳсулотлар кўпайиб борса, ўша турдаги маҳсулотни ташқаридан киритиш эҳтиёжи қолмайди. Шу ўринда қуритилган меваларни қадоқлаш корхоналарининг мунтазам ишлаши мамлакат экспорт қудратини оширишини айтиш мумкин. Аввал қайд этганимиздек, Тожикистон табиий жиҳатдан тоза ва витаминларга бой меваларнинг маконидир. Бу меваларни ғарқ пишган вақтда ва қуритилган ҳолда ташқи бозорга чиқариш иқтисодий ўсиш учун замин яратади. Чунки Тожикистоннинг ширин-шакар меваларига ташқи бозорда харидор кўплиги барчага маълум.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон юртимизда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларини жаҳон аҳлига таништириш учун интернет тармоқларидан фойдаланиб, ишлаб чиқаришни самарали йўлга қўйишга тўхталиб, шундай дейди: «Шу мақсадда ва экспорт маҳсулотлари тури ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига оид маълумотларни етказиш йўлида Тожикистон савдо портали такомиллаштирилиб, саноат корхоналари маҳсулотни таништириш ва хорижий шерикларни топиш учун ўз интернет сайтларини таъсис этишлари зарур».

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатма ва топшириқлари асосида ҳамда вилоят Раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг саъй-ҳаракатлари билан янги саноат корхоналари қурилиши ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми юксалтирилиши йўлида Суғд вилоятида кўзга кўринарли ишлар қилинди. Мамлакатни тез суръатларда саноатлаштириш режасининг амалга оширилиши юқорида санаб ўтилган масалаларнинг тўлиқ ҳал этилиши ва мамлакат иқтисодий қудрати ошиши учун устувор замин бўлади.

Айтиш зарурки, вилоятда янги иқтидорларни ишга тушириш, вилоят экспорт иқтидорини юксалтириш, импорт ўрнини босадиган ва рақобатбардош янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бу йўналиш билан мамлакат стратегик мақсади ижросини таъминлаш учун доимий равишда фойдали тадбирларни амалга оширади.

Бутун дунё бўйлаб тарқалган коронавирус юқумли касаллиги кишилик жамиятининг барча соҳаларига салбий таъсир кўрсатгани сир эмас. Бу касаллик кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида дунё мамлакатлари томонидан кўрилган чоралар туфайли ўзаро иқтисодий ҳамкорликларда ҳам пасайиш кўзга ташланганига қарамай, йил давомида вилоятнинг аксарият ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ижобий баҳоланиб, вилоят ижтимоий-иқтисодий устувор тараққиёти таъминланган.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон саноат соҳасини янада ривожлантириш учун замон билан ҳамқадам бўлиш зарурлигини таъкидлаб, шундай дейди: «Саноат ва янги технологиялар вазирлиги халқаро тажрибалардан фойдаланиш ва маҳаллий маҳсулотларни таништириш мақсадида, корхона номи, экспорт маҳсулотлари тури ва бошқа зарурий хабарларни зикр этиш орқали тегишли маълумотларни мунтазам нашр этиши керак. Бугун мамлакат ташқарисида Тожикистоннинг саноат корхоналари ва улар ишлаб чиқарадиган экологик тоза маҳсулотлар ҳақида етарлича маълумот олиш имконияти чекланган».  ҳақиқатан ҳам, жаҳон бозорида Тожикистон махсулотларига бўлган талабнинг янада ортиши ва табиий тоза саналган маҳсулотларимизни муносиб тарзда таништириш учун ахборот технологияларидан фойдаланиш, ҳар бир корхонанинг интернет сайтлари мукаммал ва самарали ишлашига эътибор қаратиш зарур.

Бугунги кунда мавжуд саноат корхоналарининг тўлиқ иқтидор билан ишлаши, янги корхоналарнинг бунёд этилиши ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш аҳолини доимий иш жойи ва мўътадил маош билан таъминлаш билан бирга, халқ дастурхонини фаровон этади.

 

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: