ТЕМУР РАҲИМОВ ИСРОИЛДАГИ “КАТТА ДУБУЛҒА” ТУРНИРИДА БРОНЗА МЕДАЛИНИ ҚӮЛГА КИРИТДИ

17-19 феврал кунлари Исроил пойтахти Тел-Авивда ӯтказилган “Катта дубулға – 2022” турнирида тожик дзюдочиси Темур Раҳимов 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида бронза медалини қӯлга киритди.

Темур дастлаб исроиллик Серафим Компанес ва австриялик Стефан Хеджини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди ва грузиялик Гурам Тушишвилига имкониятни бой берди.

Бронза медал учун баҳсда тожик курашчиси кубалик Энди Грандени мағлуб этди.

Эслатиб ӯтамиз, ӯтган йили Бокуда ӯтказилган “Катта дубулға” турнирида кумуш, Абу-Даби турнирида кумуш медални қӯлга киритган эди.

Темур Раҳимовга, шунингдек,  1,5 минг евро миқдоридаги пул мукофоти ҳам топширилган.

Халқаро дзюдо федерацияси  (IJF) расмий сайти хабарига кӯра, Тел-Авивдаги турнирда 34 давлатдан 298 нафар спортчи (165 нафар эркак ва 133 нафар аёл) иштирок этган.

Тожикистон шарафини Темур Раҳимовдан ташқари яна уч нафар спортчи – Сомон Маҳмадбеков (-73 килограмм), Шодмон Ризоев(-81 килограмм) ва Жаҳонгир Мажидов (-90 килограмм) ҳимоя қилди.

Афсуски, бошқа спортчиларимиз мусобақанинг дастлабки босқичларидаёқ турнирни тарк этишди.

Индивидуал мусобақаларда ғолиблар ва совриндорлар медаллардан ташқари пул мукофотлари билан ҳам тақдирландилар: 1-ӯрин –3000 евро, 2-ӯрин –2000 евро, 3-ӯрин 1500 евро.

Энди тожик дздюдочилари 25-27 март кунлари Тбилиси(Грузия)да, 1-3 апрел кунлари Анталия (Туркия)да ва 20-22 май кунлари Қозон(Россия)да бӯлиб ӯтадиган “Катта дубулға” турнири мусобақаларига тайёргарлик кӯрадилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: