ДУШАНБЕДА БИР ЙИГИТ ҚИЗ БОЛАНИ ҚАНДАЙ ШАНТАЖ ҚИЛГАНИ ҲАҚИДА

У беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Душанбеда 31 ёшли эркак 25 ёшли қиздан ўзи ясаган яланғоч фотосуратлари ва видеолари билан шантаж қилиб, пул ундирганликда гумон қилинмоқда, деб хабар берди мамлакат ички ишлар вазирлиги матбуот маркази 18 феврал куни.

Қайд этилишича, тезкор-қидирув тадбирлари давомида пойтахтнинг Шоҳмансур ноҳиясидаги 1-ИИБ милиция ходимлари Душанбе шаҳрида яшовчи 31 ёшли фуқарони товламачиликда гумон қилиб қўлга олган.

Унинг исми айтилмайди.

«У фирибгарлик билан 25 ёшли аёлнинг ишончини қозонди, уни яланғоч ҳолда мобил телефонида видеога ва суратга олди. Шундан сўнг, у ундан 10 минг сомоний пул бермаса, фото ва видеоларни қариндошларига, жумладан, акасига бераман, деб шантаж қила бошлади», — дейилади ички ишлар вазирлигининг хабарида.

Шунингдек, вазирлик маълумотларига кўра, эркак интернетда «компромат» тарқатиш билан таҳдид қилган.

Шу йўл билан у қиздан 4500 сомоний миқдорида пул олган.

Унга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 250-моддаси 1-қисми («товламачилик йўли билан талон-тарож қилиш, яъни бошқа бировнинг мол-мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқни беришни талаб қилиш ёки жабрланувчи ёки унинг қариндошлари ҳақидаги шармандали (камситувчи) маълумотларни ошкор қилиш, жабрланувчи сир сақламоқчи бўлган ҳолатлар, шунингдек, унга ёки унинг қариндошларига нисбатан зўравонлик таҳдиди остида ёки йўқ қилиш, бировнинг мулкига зарар етказиш таҳдиди остида оммавий ахборот бериш таҳдиди остида мулкий характердаги бошқа ҳаракатларни содир этиш») бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ушбу моддага кўра, у мол-мулки мусодара қилинган ёки мусодара қилинмаган ҳолда беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Тергов давом этмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: