ЖССТ ВАКИЛИ КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ТУГАШИ МУМКИНЛИГИНИ АЙТДИ

Мелита Вуйновичнинг таъкидлашича, бу вирус бутунлай йўқ бўлиб кетишини англатмайди.

Коронавирус пандемияси 2022 йилда тугаши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович ана шундай тахмин билдирди.

Унинг сўзларига кўра, омикрон тўлқини пасайганидан сўнг касалликнинг янги тўлқинлари пайдо бўлмаслиги мумкин.

Шу билан бирга, Вуйновичнинг таъкидлашича, бу вирус бутунлай йўқ бўлиб кетишини англатмайди.

«Аммо омикрон ер юзини айланиб чиққанидан сўнг, касалланишлар тугаши мумкинлиги борасида эҳтиёткорона оптимизм мавжуд», — деди у.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: