ОРЕНБУРГДА ТОЖИКИСТОНЛИК МУҲОЖИР ИШЧИЛАР УЧУН ПОРТАЛ ИШГА ТУШИРИЛДИ

18 феврал куни Оренбургда Россиядаги Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган хорижий ишчиларга ёрдам бериш учун яратилган «Оренмигрант» интернет порталининг тақдимоти бўлиб ўтди.

У «Евроосиё халқлари Ҳамдўстлиги» АНО, Россия ички ишлар вазирлигининг Оренбург вилояти учун миграция бошқармаси, Оренбург вилояти халқлари Ассамблеяси ва Оренбург Давлат университетининг Жанубий Урал тарихи ва этнографияси илмий-тадқиқот институти томонидан биргаликда ташкил этилди.

Тақдимот чоғида XVIII асрдан бошлаб Оренбург вилояти тарихий Россиянинг Ӯрта Осиёга асосий дарвозаси бўлиб келгани таъкидланди.

Ҳозирги кунда унинг ҳудудидан Тошкент–Москва ва Бишкек–Москва асосий темир йўл транзит магистраллари ўтади. Бироқ, пандемия фонида Оренбург вилояти орқали Россияга муҳожирларнинг анъанавий оқими сезиларли даражада камайди.

Россия ички ишлар вазирлигининг Оренбург вилояти бўйича миграция бошқармаси вакили Taтьяна Бойчукнинг хабар беришича, агар 2019 йили Оренбург минтақасидаги Давлат чегараси орқали 3,4 миллион киши ўтган бўлса, 2020 йили – 889 минг (-73.6%) ва 2021 йилда– 644 минг (-27.5%) хорижликлар ўтган холос.

Шу билан бирга, Россия иқтисодиётининг пандемияга муваффақиятли мослашиши билан Оренбург вилоятида ишсизлик сезиларли даражада 1,2% гача камайди ва ҳатто меҳнат ходимларининг етишмаслиги ҳам мавжуд.

Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирларини чегара ҳудудида ахборот билан таъминлаш учун Веналия Амелина бошчилигидаги «Евроосиё халқлари Ҳамдўстлиги» АНО жамоаси Оренбург вилояти ёшлар сиёсати бошқармаси гранти бўйича «Оренмигрант» интернет порталини ва 7 та тематик маълумотнома буклетларини ишлаб чиқди.

Ҳозирча улар рус тилида, аммо кейинчалик тожик, ўзбек ва қирғиз тилларига таржима қилинади.

Тақдимотга йиғилган Россия ва Марказий Осиё мамлакатларидан келган мутахассислар сайт функцияларининг бойлиги, соддалиги ва қулайлигини юқори баҳоладилар. Шу билан бирга, улар янги ресурсларни янада ривожлантириш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурдилар.

Марказий Осиё халқаро институти эксперти тошкентлик Равшан Назаров портални, нафақат, лотин ёзувида, балки кирилл ёзувида ҳам ўзбек тилига таржима қилиш зарурлигини таъкидлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: