МАМЛАКАТ ПРЕЗИДЕНТИ ТАЪЛИМ СОҲАСИДА КАДРЛАР ЎЗГАРИШИНИ АМАЛГА ОШИРДИ

Эмомали Раҳмон бугун кадрлар ўзгаришини амалга оширди ва қатор давлат органларида янги тайинланган кадрлар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда Тожикистон Президенти сайти.

Улар орасида янги маориф ва фан вазири Саидзода Раҳим Ҳамро ҳам бор эди, Президент фармони билан Муҳаммадюсуф Имомзода вазир лавозимидан бўшатилди.

Президент, шунингдек, мамлакат маориф вазирининг ўринбосарларини ҳам ўз лавозимларидан четлаштирди.

Жамшед Жўразода маориф ва илм вазирининг биринчи ўринбосари, Шукрулло Хайрзода ва Лутфия Абдухолиқзода вазир ўринбосарлари бўлдилар.

Бундан ташқари, Тожикистон Президенти ҳузуридаги Миллий тест маркази директорлиги лавозимидан Хуршед Икромий озод этилди, унинг ўрнига Жафарзода Сабзали тайинланди.

Шу ўринда Шабнам Раҳимзода ёшлар билан ишлаш ва спорт қўмита раисининг биринчи муовини, Сураж Чоршанбезода ва Собирзода Парвиз ўринбосарлар этиб тайинланди.

Шу билан бирга, Эмомали Раҳмоннинг Абдуқаҳҳор Мирзозода Махмуродни ҳисоб палатасининг аудиторлари бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисидаги таклифи намояндалар Мажлисига тақдим этилди.

Президент, шунингдек, гиёҳванд моддаларни назорат қилиш агентлигининг бир қатор бўлимлари раҳбарларини алмаштирди, уларнинг исм-шарифларини матбуот хизмати эълон қилмади.

Президентнинг буйруғи билан Хатлон вилояти маориф ва соғлиқни сақлаш бошқармалари, бир қатор божхона хизмати назорат пунктлари бўлимларининг раҳбарлари алмаштирилди. Исм-шарифлари хабарда кўрсатилмаган.

Йиғилишда Президенти таълимнинг барча даражаларидаги тизимли фаолияти тегишли тузилма ва органлар томонидан назорат қилиниши, мавжуд камчиликларни бартараф этиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, мамлакат раҳбари таълим соҳаси давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканини, бундан кейин ҳам унга катта эътибор берилишини таъкидлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: