ДУШАНБЕДА МАНСАБДОР АЁЛ ПОРА ОЛАЁТГАН ВАҚТДА ҚӮЛГА ТУШДИ

У жаримага тортилиши ёки беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Душанбе шаҳар Шоҳмансур ноҳияси “Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш учун махсус транспорт” давлат унитар корхонаси кадрлар бӯлими бошлиғи Саодат Ҳомидова пора олишда гумон қилинмоқда, деб хабар беради Тожикистон давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш  агентлиги.

Манбанинг маълумот беришича, Ҳомидова ушбу лавозимда ишлаган вақтида фуқаро “А”дан меҳнат штатига оид меҳнат дафтарчасини қалбакилаштириш учун 4000 сомоний маблағ талаб қилган.

Гумонланувчи ундан 1 минг сомоний пул олиб, қолган 3 минг сомонийни олиб келишни талаб қилган, уни олиш вақтида коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан қӯлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 319- моддаси (Пора олиш) билан жиноий иш қӯзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ушбу моддада ҳисоб-китоб кӯрсаткичининг 3650 дан 9125 бараварича миқдорда жарима ёки уч йил давомида муайян лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йилгача  озодликдан маҳрум қилиш  тарзидаги жазо назарда тутилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: