РОССИЯ РУБЛИНИНГ ҚУРБИ БИР КЕЧА-КУНДУЗДА 3,4 ФОИЗГА ҚАДРСИЗЛАНДИ

Бу геосиёсий хатарлар фонида рублнинг долларга нисбатан девалвацияси  билан боғлиқ.

Тожикистонда Россия рублининг қурби ӯтган кун давомида маҳаллий валютага нисбатан 3,4 фоизга пасайди.

Тожикистон Миллий банки томонидан белгиланган расмий курсга кӯра, 1 минг Россия рубли 22 феврал куни 144 сомонийга тенг бӯлиб, бир кун аввалгидан 5 сомонийга камдир.

Ӯтган кун давомида рублнинг қадрсизланишини Россия оммавий ахборот воситалари Украина атрофидаги геосиёсий вазиятнинг кескинлашуви билан боғлади.

«22 феврал куни Москва биржасидаги савдолар очилишида доллар курси 80 рублдан ошиб кетди. Москва биржаси индексидаги Россия фонд бозори деярли 5 фоизга тушди. Бунга геосиёсий фон сабаб бӯлди », — деб ёзади «Российская газета».

 

Қайд этилишича, доллар курси бир кун аввал Россия президенти Владимир Путиннинг Украина атрофидаги вазият ва ДХР ва ЛХРнинг тан олиниши муносабати билан видеомурожаати чоғида 80 рублдан ошиб кетган.

«22 феврал куни эрталаб энг ликвидли қимматли қоғозлар кӯп йӯналишли динамикани кӯрсатмоқда, хусусан, «Газпром» ва  «Роснефть» акциялари нархи ошиб бормоқда. Доллар ва евронинг расмий курслари айни дамда биржа курсларига қараганда 3 рубл камроқ », — дейилади хабарда.

Тожикистон банкларидаги рубл курси боқувчиси Россияда ишлаётган республиканинг кӯплаб оилалари учун муҳим кӯрсаткич ҳисобланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: