ТОЖИКИСТОНДА 4 МИЛЛИОНДАН ОРТИҚ КИШИ ЭМЛАНДИ

22 феврал ҳолатига кӯра Тожикистоннинг 4 миллиондан ортиқ фуқаролари коронавирус инфекциясига қарши эмланган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигидан “Азия-Плюс”га хабар беришларича, бугунги кунда Тожикистонда коронавирусга қарши вакциналар билан мамлакат аҳолисининг 4 миллион 282 минг 162 нафари (89,0 фоиз) қамраб олинган. Вакцинанинг  иккинчи дозасини  4 миллион 238 минг 526 киши (75,7 фоиз) қабул қилган.

Агентлик маълумотларига кӯра, мамлакатда аллақачон 275 730 киши қайта эмланган: улар вакцинанинг учинчи дозасини олган.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги нафақат пойтахтда, балки республиканинг бошқа шаҳар ва ноҳияларида ҳам қайта эмлаш (ревакцинация) бошланганини таъкидлади. “Ҳозирча мамлакат аҳолисидан ревакцинация бўйича ҳеч қандай шикоят тушмаган”, дейилади вазирлик ахборотида.

Аввалроқ Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиологик хавфсизлик, фавқулодда вазиятлар ва тез тиббий ёрдам бошқармаси бошлиғи Наврӯз Жаъфаров “Азия-Плюс”га “қайта эмлаш мамлакатга, мавжуд бӯлган вакцина миқдори ва аҳолини эмлаш билан қамраб олиш даражасига боғлиқ. Масалан, мамлакатимизда аҳолининг 60 фоизини эмлаш билан қамраб олинмаса, биз вакцинани кучайтирувчи (қӯшимча) доза сифатида ишлата олмаймиз”, – деган эди.

Тожикистон Ҳукумати дунёда коронавируснинг янги “Омикрон” штамми пайдо бӯлганини ва у қӯшни мамлакатларда расман рӯйхатга олинганини инобатга олиб, қайта эмлашни бошлади.

Эслатиб ӯтамиз, мамлакатда охирги марта коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 18 феврал куни аниқланган эди.

Тожикистон 21 январ куни мамлакатда янги инфекция ҳолатларини эълон қилди ва шу вақт ичида расмий статистик маълумотларга кўра, 18 феврал  маълумотларини ҳисобга олган ҳолда, касалланганлар сони 280 кишини ташкил этди.

Бу даврда ӯлим ҳолатлари қайд этилмаган: бу кӯрсаткич мамлакатда бир неча ой давомида ӯзгармаган – 124 киши.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: