ТОЖИКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН СУҒОРИШ УЧУН СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БӮЙИЧА КЕЛИШИБ ОЛДИ

Қозоғистон Тожикистон билан суғориш даврида “Баҳри Тоҷик” сув омборидан қӯшимча сув чиқариш бӯйича келишиб олди.

Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири ӯринбосари Жамшед Шоимзода Душанбега иш сафари билан  ташриф буюрган Қозоғистон Экология вазири ӯринбосари Серик Кожаниязов билан учрашди.

Томонлар Сирдарё ҳавзасида юзага келаётган сув хӯжалиги вазиятини муҳокама қилдилар, “Баҳри Тоҷик” сув омборининг 2021-2022 йиллардаги ва 2022 йил вегетация давридаги ишлаш режимини мувофиқлаштириш бӯйича музокаралар олиб бордилар.

Бу ҳақда Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда.

«Қозоғистон томони 2022 йилнинг вегетация даврида  ӯтган йилгидек “Баҳри Тоҷик” сув омборидан қӯшимча сув чиқаришни амалга ошириш бӯйича келишувга эришди, бу эса Туркистон ва Қизил Ӯрда вилоятлари деҳқонларини сув танқислиги шароитида суғориш суви билан таъминлашни яхшилаш имконини беради », — дейилади вазирлик хабарида.

Тожикистоннинг Сирдарёдан сув олиш лимити 2015 йилдан буён вегетация  даврида (апрел-сентябр) ҳар йили 1 миллиард 910 миллион кубометр этиб белгиланган. Бироқ, аслида республика ҳар йили ӯз улушини йиға олмайди. Бинобарин  2020 йилнинг баҳор-ёз ойларида Тожикистон Сирдарёдан 1 миллиард 450 миллион кубометр сув олди, бу белгиланган лимитдан 460 миллион кубометр ёки 24 фоизга камдир.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: