ҚУБОДИЁНДАГИ ЁҚИЛҒИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАСИДАГИ ПОРТЛАШДА ЖАБРЛАНГАНЛАРДАН БИРИ ВАФОТ ЭТДИ

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири  жабрланганларнинг даволанишини шахсий назоратига олган эди.

21 феврал куни Хатлон вилоятининг Қубодиён ноҳиясидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бӯлган портлашда жабрланганларнинг бири 22 феврал куни вафот этди. Бу ҳақда “Тожикистон ва Ӯзбекистон дӯстлиги” соғломлаштириш мажмуаси бош шифокори Файзали Назарзода “Азия-Плюс”га маълум қилди.

Шифокорнинг сӯзларига кӯра, бемор ӯта оғир ҳолатда эди: унинг барча ҳаётий ички органлари шикастланган эди.

«Айтиш мумкинки, унинг деярли барча ички органлари ёниб кетган. Кечаси бизга Душанбе ва Бохтардан мутахассислар гуруҳи юборилди. Биз биргаликда унинг ҳаёти учун курашдик, беморни сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани қилдик, афсуски, уринишларимиз бесамар кетди », — деди Назарзода.

 

Унинг қӯшимча қилишича, яна бир жабр кӯрган бемор  жонлантириш бӯлимида оғир ҳолатда. «Унинг танаси 45 фоиз куйган, нафас олиш йӯллари шикастланган », —  аниқлик киритди шифокор.

Шу кеча мамлакат  Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири ӯринбосари Ғафур Муҳсинзода ва Хатлон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Шайдулло Шарифзода шахсан етиб келишган. Жабр кӯрганларни даволаш курси Соғлиқни сақлаш вазирининг шахсий назоратида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кӯра, ушбу ҳодиса натижасида 14 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Уларнинг барчаси Қубодиён марказий шифохонаси ҳамда “Тожикистон ва Ӯзбекистон дӯстлиги” соғломлаштириш мажмуасига ётқизилган.

 

Маълум қилинишича, 6 нафар бемор соғлиғининг барқарорлиги инобатга олиниб, тиббиёт муассасаларидан чиқарилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: