ПАНЖАКЕНТ-САРАЗМ ТРАССАСИДА ТРАНСПОРТ АВАРИЯСИ НАТИЖАСИДА ВЕЛОСИПЕДЧИ ҲАЛОК БЎЛДИ

18 феврал куни Панжакент-Саразм трассасида 56 ёшли велосипедчи Maтлаб Бозоров автомобил ғилдираклари остида қолиб вафот этди, деб хабар бермоқда Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлиги.

Қайд этилишича, ушбу иш бўйича Оpеl-Astra автомобили ҳайдовчиси, Панжакентнинг 25 ёшли фуқароси Рамазон Жумаков қўлга олинган.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, кечқурун ҳаракатланаётган ҳайдовчи машина бошқарувини йўқотган ва велосипедчини босиб кетган. Велосипедчи воқеа жойида олган жароҳатларидан вафот этган.

Бу иш юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Шу билан бирга, ички ишлар вазирлигининг якуний матбуот анжуманида таъкидланганидек, ўтган йил давомида республикада 1102 та йўл – транспорт ҳодисаси (2020-1109та) қайд этилган, натижада 395 киши ҳалок бўлган, шунингдек, 1218 киши турли хил жароҳатлар олган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: