ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ ТУРКИЯДАГИ ТЕНГДОШЛАРИГА ҚАРШИ ЎЙИНДА ЮТҚАЗДИ

Уларнинг Ўрта ер денгизи соҳилидаги ўқув-машғулот йиғинлари якунланди

Тожикистон ёшлар терма жамоаси (U-20) Анталия шаҳрида икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, унда бешта спарринг машғулот ўтказди.

22 феврал куни ёшлар терма жамоаси туркиялик тенгдошларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Учрашув туркиялик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди — 3:1, дея хабар бермоқда Тожикистон Республикаси футбол Федерацияси.

Тожикистон ёшлар терма жамоаси сафида ягона голни Абдулло Шарипов киритди.

Шундай қилиб, Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида Ахлиддин Турдиев жамоаси бешта ўйин ўтказди. Аввалроқ «ёшлар» терма жамоамиз Украинанинг «Ворскла»сидаги тенгдошлари билан дуранг (0:0), Даниянинг «Фремад Амагер «ини (2:1), шунингдек, Москванинг «Чертаново» (2:0) ва Самаранинг «Крыльев Советов» (3:0) дубликат жамоаларини мағлуб этди.

Ўртоқлик учрашуви

Туркия (U-20) – Тожикистон (U-20) — 3:1

Голлар: Инан Мирхон, 20 (1: 0). Абдуллоҳ Шоҳиндер, 30 (2: 0). Тугбай Акгюн, 36 (3: 0). Абдулло Шарипов, 40( 3: 1).

Тожикистон (U-20): Сафармад Гаффоров (Суҳробхўжа Юсупов, 72), Фахриддин Ахтамов (Рўзимуҳаммад Абдураҳмонов, 63), Меҳрубони Абдурауф, Раҳматшо Раҳматзода (Азизбек Ҳаитов, 46), Меҳрубон Каримов (Содиқжон Курбонов, 63), Шаҳриёри Иноятулло (Асадбек Зиёзода, 46), Абдулло Шарипов (Кабир Салимшоев, 46, Аббос Андалибов, 72), Амадони Камолов (Далиев Азизбек, 60), Фатҳулло Олимзода (Меҳроб Асоев, 60), Алижони Айни (Бежан Нишонбойзода, 46), Абдулфаттоҳ Худойдодзода (Хуршед Давлатзода, 60).

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: