«РОССИЯДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ «. РОССИЯ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ МУҲОЖИРЛАР ЯНА ҚАЙСИ САБАБЛАР БИЛАН МАМЛАКАТДАН ДЕПОРТАЦИЯ ҚИЛИНИШЛАРИ МУМКИНЛИГИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ

Россия Ички ишлар вазирлиги муҳожирларни нафақат муҳожирлик жиноятлари, балки бошқа ҳуқуқбузарликлар учун ҳам депортация қилишни таклиф қилмоқда. Бу маст ҳолда йӯл ҳаракати қоидаларини бузиш, шунингдек, коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўлиши мумкин.

Россия ИИВ муҳожирларнинг мамлакатда бўлишини  назорат қилишнинг янги механизмларини ӯрнатишни таклиф қилувчи кенг қамровли қонун лойиҳасини тайёрлади, деб ёзади ТАСС ИИВ матбуот марказига таяниб.

У Россия Федерациясидан маъмурий чиқариб юбориш ва депортация қилиш кўринишидаги амалдаги маъмурий-мажбурий чораларни бир тушунчага  – “ Россиядан чиқариб юбориш”га бирлаштирди.

Қонун лойиҳасини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларига, жумладан, маъмурий кодексга ўзгартиришлар киритилади.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг таъкидлашича, ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликлар янги кодексда “қўпол” деб рўйхатга олинади, улар экстремистик, террористик, коррупция, қурол-яроқ савдоси, гиёҳванд моддалар,жамият хавфсизлиги ёки қонун ва тартибига   тажовузкорлик  сирасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни ўз ичига олиши режалаштирилган.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар маст ҳолда содир этилган ёки транспорт воситаси ҳайдовчисининг тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар қўшилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун чет эл фуқароларини чиқариб юбориш мумкин бўлади, уларни содир этганлик учун махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш шаклида жазо назарда тутилади.

Россия Тергов комитети раҳбари Александр Бастрикин Россия Хавфсизлик кенгашининг давлат муҳожирлик сиёсатини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссиясининг биринчи йиғилишида муҳожирлик жараёни устидан назоратни кучайтиришни таклиф қилди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: