САУДИЯ АРАБИСТОНИ ТОЖИКИСТОНДАГИ МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА ЁРДАМ БЕРАДИ

Ёрдамни 9,5 минг кам таъминланган оилалар олади

Саудия Арабистони Рамазон ойи арафасида Тожикистондаги 9,5 минг муҳтож оилаларга ёрдам беради, деди Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тожикистондаги элчиси Валид бин Абдураҳмон Ал-Решайдан 23 феврал куни журналистлар билан учрашувда.

Учрашув икки давлат ӯртасида дипломатик алоқалар ӯрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ӯтказилди.

Саудия Арабистони қироли Салмоннинг қӯллаб-қувватлаш ва инсонпарварлик ёрдами маркази тожик халқига зарур озиқ-овқат маҳсулотлари кӯринишида ёрдам кӯрсатиши қайд этилди.

Шартнома асосида Марказ ёрдами Тожикистон Қизил Ярим Ой жамияти орқали Тожикистон шаҳар ва ноҳиялари давлат ҳокимияти ижроия органлари билан яқин ҳамкорликда кам таъминланган оилалар ӯртасида тақсимланади.

 

Қайд этилишича, ушбу марказ сӯнгги йилларда Тожикистондаги энг фаол ёрдам кӯрсатиш агентликларидан бири бӯлиб келмоқда.

Саудия Арабистони марказ орқали Тожикистон аҳолисининг муҳтож қатламларига 12 миллион доллар миқдорида ёрдам кӯрсатди.

 

Эслатиб ӯтамиз, бу йил муқаддас Рамазон ойи апрел ойининг бошида бошланади, аниқ сана Тожикистон Республикаси Уламолар кенгаши томонидан ҳали белгиланган эмас.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: