ТОЖИКИСТОН ВА ӮЗБЕКИСТОН ЯНГИ АВТОБУС ЙӮНАЛИШИНИ ЙӮЛГА ҚӮЙДИ

Тожикистоннинг Хужанд шаҳридан Ӯзбекистоннинг Фарғона вилояти Қӯқон шаҳрига автобус қатнови йӯлга қӯйилди, деб хабар қилди Ӯзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Хабар берилишича, автобус  соат эрталаб 08:00да Хужанд шаҳридан Қӯқон шаҳрига йӯл олади ва 3 соатда манзилга етиб боради.

Йӯл ҳақи 100 минг сӯм (9 доллар атрофида)

Йӯловчиларнинг эҳтиёжлари ва хоҳишларига кӯра рейслар сони кӯпайтирилиши мумкин.

Аввалроқ Тожикистон ва Ӯзбекистон вакиллари халқаро автомобил йӯналишлари бӯйича қӯшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ӯтказган эдилар.

Учрашувда томонлар коронавирус пандемияси туфайли икки давлат ӯртасида тӯхтатиб қӯйилган автобус қатновини тиклаш масаласини кӯриб чиққан эдилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: