ТОЖИКИСТОН ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ УКРАИНАДАГИ ТОЖИКИСТОНЛИКЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Тожикистон фуқароларига хотиржамликни сақлаш ва уйда қолиш тавсия қилинди

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги айни пайтда  Украина ҳудудида яшаб турган мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, уларни оператив штаб кӯрсатмаларини бажаришга, хотиржамликни сақлашга ва имкон қадар уйда қолишга чақирди.

«Украина ҳукумати 2022 йил  24 февралда бутун мамлакат бӯйлаб жорий этган ҳарбий ҳолат муносабати билан Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Украина ҳудудида бӯлган Тожикистон Республикаси фуқароларига мурожаат қилади ва улардан оператив штаб кӯрсатмаларига риоя қилишни ва хотиржамликни сақлашни  ҳамда имкон қадар уйда қолишни сӯрайди », — дейилади вазирлик сайтида.

  • Қайд этилдики, Украина ҳудудида муаммолар юзага келган тақдирда Тожикистон Республикасининг Украинадаги элчихонасининг +380933361040 ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

 

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Азия-Плюс”га хабар беришича, улар Украинадаги фуқароларимиз сони ва қайси шаҳарларда истиқомат қилишларига аниқлик киритмоқда.

 

«Азия-Плюс» Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларида истиқомат қилаётган Тожикистон фуқароларининг кейинги тақдири ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритиш мақсадида Тожикистоннинг Украинадаги элчиси Давлат Назрий билан боғланди. Бироқ, элчи Тожикистоннинг  Украинадаги фуқароларининг ҳозирги аҳволига оид маълумотларни кейинроқ тақдим этишга ваъда берди.

Россия Президенти Владимир Путин пайшанба куни эрталаб россияликларга мурожаатида Донбассда махсус ҳарбий операция ӯтказишга қарор қабул қилганини маълум қилди.

Шу билан бирга, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина шаҳарларига зарба бермаслиги ва тинч аҳолига ҳеч нарса таҳдид солмаслигини маълум қилган эди.

Украина президенти Владимир Зеленский бутун мамлакат бӯйлаб ҳарбий ҳолат жорий қилди. Украина Ички ишлар вазирлиги фуқароларни уйда қолишга ва кӯчиш тадоригини кӯришга чақирди. Украина ҳаво ҳудудида фуқаро авиациясининг парвозлари чекланган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: