ПРОФЕССИОНАЛ ГАИ ХОДИМИ ДУШАНБЕ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ БОШҚАРМАСИНИНГ ЯНГИ РАҲБАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Тожикистон Ҳукуматининг 24 февралдаги қарори билан Ҳамидзода Баротали  ички ишлар вазири ӯринбосари лавозимидан озод этилди. Сӯнгра у Президент билан келишилган ҳолда Ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Милиция генерал-майори  Баротали Ҳамидзода  1967 йил 11 ноябрда туғилган. Олий маълумотли. 1989 йилдан Ички ишлар органлари сафларида хизмат қилади.

Меҳнат фаолиятини ДАИ   инспектори сифатида бошлаган, вилоят ДАИ бӯлим командири, вилоят ДАИ йӯл патрул хизмати техник назорат бӯлими бошлиғи, вилоят ДАИ йӯл патрул хизмати махсус батальони командири бӯлиб хизмат қилган.

 

2020 йил 10  сентябрда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори билан Баротали Ҳамидзода Тожикистон Ички ишлар вазири ӯринбосари  этиб тайинланди.

Давлат ва соҳавий мукофотлар соҳиби.

Эслатиб ӯтамиз, 24 феврал куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ички ишлар вазирлигининг етакчи тузилмаларида кадрлар алмашинувини амалга оширди.

Давлат Раҳбари янги тайинланган кадрлар билан учрашувда минтақадаги ва жаҳондаги вазиятни, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳар хил қонунбузарликлар, гиёҳванд моддалар ва қурол-яроқлар ноқонуний айланиши  ва бошқа трансмиллий жиноятларнинг олдини олиш зарурлигини эслатди.

«Сизлар миллат ва давлат манфаатларини ҳамма нарсадан устун қӯйишингиз, ҳалол, садоқат ва юксак масъулият ҳисси билан, пок виждон билан меҳнат қилишингиз керак», — деди Эмомали Раҳмон учрашув сӯнгида.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: