РОССИЯ ТОЖИКИСТОНГА АВИАПАРВОЗЛАР СОНИНИ ОШИРАДИ

Коронавирусга қарши кураш бӯйича федерал оператив штаб авиайӯналишлар сонининг кӯпайганини эълон қилди.

Россия  14 мартдан бошлаб 16 давлатга, жумладан Тожикистонга мунтазам рейслар сонини оширмоқда.

Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш бӯйича федерал тезкор штабда маълум қилинди.

Маълумотларга кӯра, Бош вазир ӯринбосари Татяна Голикова Ҳукумат раиси Михаил Мишустин топшириғига кӯра Россияга янги коронавирус инфекциясини олиб кириш ва тарқалишининг олдини олиш бӯйича тезкор штаб йиғилиши ӯтказган.

«Шу билан бирга, 14 мартдан бошлаб қуйидаги давлатлар билан ӯзаро асосда мунтазам рейслар сонини оширишга қарор қилинди «, — дейилади хабарда.

Парвозлар сони ошириладиган давлатлар рӯйхатига Озарбайжон, Арманистон, Бахрейн, Вьетнам, Ироқ ва  Эрон, Қозағистон, Қиргизстон, Мальдив, Монголия, Саудия Арабистони ва Ӯзбекистон киради. Шунингдек, Ҳиндистон, Сербия ва Таиландга ҳам парвозлар сони кӯпаяди.

Аввалроқ Тожикистон ва Россия ҳаво қатновини коронавирус пандемиясигача бӯлган даражада тӯлиқ тиклагани айтиб ӯтилган эди. Бугунги кунда мамлакатлар орасида ҳафтасига 120та рейс амалга оширилмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: