СУҒД ВИЛОЯТИДА ПОЧТА ТИЗИМИДАГИ ИНҚИРОЗ ҲАҚИДА АЙТИБ ӮТИЛДИ

Суғд вилояти почта бӯлимлари зарар кӯрмоқда.

Суғд вилояти шаҳар ва ноҳиялари почта бӯлимларининг ярмидан кӯпи иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда.

Бу ҳақда “Тожикистон почтаси”нинг Суғд вилояти бӯйича раҳбари Маннон Юсуфов матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сӯзларига кӯра, вилоятдаги 18та почта бӯлимининг ярми зарар кӯрган.

«Бобожон Ғафуров, Жаббор Расулов ноҳиялари, шунингдек, Шаҳристон, Тоғли Мастчоҳ, Гулистон, Айний, Деваштич, Мастчоҳ ва Бӯстон шаҳарларидаги 9та почта маркази фаолияти манфий даражада”, – деди Юсуфов.

Унинг маълумот беришича, Алоқа хизмати почта бӯлимларига иш тӯхтатилиши ҳақида мактуб юборган.

“Тожикистон почтаси” вакилининг айтишича, илгарилари почта бӯлимининг фаолиятларидан бири истеъмолчиларга сув ва электр энергияси учун ҳисоб-китобларни жӯнатиш бӯлган. Бироқ, ушбу хизмат “Амонатбонк” филиалларига ӯтказилганидан сӯнг Суғд вилоятидаги почта бӯлимлари фаолиятининг катта улушини йӯқотди.

 

«Бизга бюджетдан маблағ ажратилмайди, аввал почта бӯлимлари томонидан бажарилган ишлар “Амонатбонк” зиммасига юклатилди. Ҳозирда биз фуқароларга фақат обуна бӯйича газета ва журналларни етказиб беришимиз мумкин холос «, — деди “Тожикистон почтаси” раҳбари.

Унинг маълумот беришича, бугунги кунда Суғд вилоятидаги 18та почта алоқа бӯлимида 166та почта пунктлари мавжуд бӯлиб, шундан 92таси зарар кӯрмоқда. Мутасаддилар фақат 74та почта бӯлими ишини мусбат деб баҳоладилар.

 

 

Бироқ, Маннон Юсуфов ӯтган йили бирорта ҳам ходим ишдан бӯшатилмаганини, ходимларга маошлар марказий идоралардан ӯз вақтида тӯлаб  борилаётганини таъкидлади.

Давлат корхонаси ҳисобланган “Тожикистон почтаси” давлат унитар корхонасида Суғд вилояти бӯйича 300дан ортиқ курьер, техник ва маъмурий ходимлар меҳнат қилади.

Юсуфов мамлакатда ёқилғи нархининг ошиши ҳам уларнинг фаолиятига салбий таъсир кӯрсатганини таъкидлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: