ТОЖИКИСТОН ВА ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ЁШ КАДРЛАРНИ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРДА ӮҚИТИШ МАСАЛАЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР

Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир Осиё тараққиёт банкининг Тожикистон Республикасидаги вакили Шенни Кэмпбелл билан учрашди. Томонлар замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда ёш кадрларни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати Facebookдаги саҳифасида.

Вазир Тожикистоннинг энг муҳим ресурси одамлар эканлигини таъкидлади.

Шерали Кабир статистик маълумотларга таяниб, Шенни Кемпбеллга маълум қилишича, мамлакат аҳолисининг деярли 70 фоизини 35 ёшгача бӯлган ёшлар ташкил қилади.

Шу муносабат билан банк вакилларига “Ахборот технологиялари” ва “Сунъий интеллект” каби долзарб касбларни ӯзлаштириш учун замонавий ӯқитиш услублари ва технологик жиҳозлардан фойдаланишга асосланган тайёргарлик курсларини ташкил этиш таклиф қилинди.

Вазир ӯз таклифи доирасида Туркия Республикасига қилган иш сафаридан мисоллар келтирди, унда махсус мактабларда янги технологиялардан фойдаланган ҳолда қисқа муддатларда жаҳон стандартларига жавоб берадиган турли қурилиш мутахассисликлари бӯйича кадрлар тайёрланаётганлиги қайд этилди.

Томонлар, шунингдек, қӯшни давлатларнинг хаб ва технопарклар яратиш тажрибасини ҳам муҳокама қилдилар.

Суҳбат давомида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 2022-2026 йилларни Саноатни ривожлантириш йиллари деб эълон қилгани ва вазирлик раҳбариятига муҳим стратегик вазифалар: мамлакатни жадал суръатларда саноатлаштириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, импорт ӯрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кӯпайтириш, хом ашёни якуний маҳсулотгача қайта ишлаш, тӯқимачилик ва тикувчилик саноатини ривожлантириш бӯйича топшириқлар берилгани таъкидланди.

Вазир самарали ҳамкорликка тайёр эканини билдирди ва инвестициялар  учун Тожикистон иқтисодиёти саноат секторининг бир қатор истиқболли ва стратегик муҳим йӯналишларини кӯриб чиқишни таклиф қилди.

 

Аввалроқ Осиё тараққиёт банки Тожикистонга 2022 йилда грант асосида 193 миллион доллар ажратиш имкониятини кӯриб чиқаётгани хабар қилинган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: