ДУШАНБЕДА “РОССИЯ–ТОЖИКИСТОН” ФОРУМИ: ТОЖИКИСТОН ВА РОССИЯ МИНТАҚАЛАРИ ҚАЙСИ МАСАЛАЛАР БӮЙИЧА КЕЛИШИБ ОЛДИЛАР?

25 феврал куни Душанбеда “ Тожикистон–Россия: минтақалараро ҳамкорлик салоҳияти” VII Парламентлараро форумининг ялпи мажлиси бӯлиб ӯтди. Жорий йилда еттинчи марта ӯтказилаётган Парламентлараро форум икки давлат минтақалари ӯртасидаги ӯзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш ва ҳал этишнинг нуфузли платформасига айланди.

 

Форумда Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси миллий Мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри мэри Рустам Эмомали ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко иштирок этди. Шунингдек, кенг доирадаги парламент делегациялари, Тожикистон ва Россия марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари иштирок этдилар, деб хабар беради “Ховар”ТМАА.

Валентина Матвиенко форумни очар экан, яқинда ӯтказилган учрашувлар якунлари бӯйича “йӯл харитаси” яратилгани, унга кӯра давлатлар иш олиб боришини таъкидлади. Ӯтган йили Россия Федерацияси ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми миллиард долларга етди.

 

«Хавфсизлик масалаларини ҳуқуқий тартибга солиш мавзуси биринчи ӯринга чиқади. Бу ерда Россия ва Тожикистон парламентлари ӯртасидаги ҳамкорлик, улар  айтганидек, вақт синовидан ӯтган.

Бизнинг ҳарбий соҳадаги икки томонлама яқин алоқаларимиз, Тожикистон ҳудудида Россия ҳарбий базасининг жойлаштирилиши ҳам Тожикистон, ҳам Россия ҳавфсизлигига яхши кӯмак бӯлиб, юзага келиши мумкин бӯлган янги таҳдидларни тӯхтатишнинг муҳим элементи бӯлиб хизмат қилади», —  таъкидлади Матвиенко.

 

Ӯз навбатида Тожикистон парламенти юқори палатаси спикери Рустам Эмомали шундай деди: «Ишончимиз комилки, форум туфайли орамизда шаклланган мулоқот ва ҳамкорлик формати замон талабига мувофиқ, чунки у Тожикистон ва Россия ӯртасидаги ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга хизмат қилмоқда».

 

Ҳамкорлик комиссияси ҳамраислари – Тожикистон парламенти юқори палатаси раисининг биринчи ӯринбосари Ражаббой Аҳмадзода ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси раисининг ӯринбосари Николай Журавлёв бошчилигида ӯтказилган форумда РФ билан ТР ӯртасидаги барча соҳалардаги ҳамкорлик янги босқичга кӯтарилаётгани, олий даражадаги мулоқотларнинг йӯлга қӯйилгани мамлакатлар ӯртасидаги давлатлараро, парламентлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга замин яратгани алоҳида таъкидланди.

Иштирокчилар, шунингдек, меҳнат муҳожирлиги муаммоларини ҳам муҳокама қилдилар.

 

Челябинск вилояти ва  Суғд  вилояти шартнома имзоладилар.

Форум доирасида Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органлари ва Челябинск вилояти ҳукумати ӯртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорлик тӯғрисида битим имзоланди.

 

 

Тожикистон Республикаси Давлат кенгаши раиси форум якунларини шарҳлар экан, Тожикистон ва Россия ӯртасида яқин маънавий-маданий алоқалар ривожланганини таъкидлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: