РОССИЯ ТОЖИКИСТОНЛИК ТАЛАБАЛАР УЧУН КВОТАЛАР СОНИНИ ЯНА ОШИРДИ

Тожикистонлик талабалар учун Россия университетларида ӯқиш учун қӯшимча квоталар яна 200 дан ортиқ ӯринга кӯпайди.

Россия янги ӯқув йилида тожикистонлик талабалар учун квоталар сонини яна бир бор оширди.

Бу ҳақда Sputnik Тожикистон мухбирига Федерация кенгашининг фан, таълим ва маданият комитети раиси Лилия Гумерова маълум қилди.

Ушбу масала 24-25 феврал кунлари Душанбе шаҳрида бӯлиб ӯтган Россия-Тожикистон минтақалараро ҳамкорлик бӯйича парламентлараро форум доирасида муҳокама қилинди.

«Тожикистонлик талабалар учун квоталар миқдорини сезиларли даражада ошириш, минг кишига етказиш масаласи ҳал қилинди «, —  таъкидлади Гумерова.

Эслатиб ӯтамиз, аввалроқ Россияда Тожикистондан келган талабалар учун ажратилган квоталар сони 750 ӯринга оширилган эди.

Бундан ташқари, унинг сӯзларига кӯра, Тожикистон ва Россия томонлари ӯрта касб-ҳунар таълимни ривожлантиришнинг кейинги истиқболларини ҳам муҳокама қилган.

«Бу Россияда ишлашни хоҳловчи ёшларга нафақат паст малакали иш учун, балки олий ӯқув юртлари ва коллежлар билан аниқ шартномалар асосида мутахассислик олиш, тил ӯрганиш учун  келиш имконини беради «, — хулоса қилди Гумерова.

Унинг қӯшимча қилишича, болалар мактабданоқ рус тили бӯйича яхши билимлар олишлари керак. Бу келажакда, маълумот эгаси бӯлгандан сӯнг, юқори малакали мутахассисликлар соҳиби бӯлиш имконини беради.

 

«Тожикистон муҳожирлик хизмати вакиллари билан суҳбатлашдик. Россия Федерациясининг бир қатор тузилмалари билан конкрет шартномалар тузилди. Тўғридан-тўғри коллеж ва университетлар билан тайёргарликни мактабдан бошлаш мумкин «.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: