СУҒД ВИЛОЯТИДА ЮК ТАШИШ СОҲАСИ ЗАРАР КӮРМОҚДА: РАСМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Республикада темир йӯл транспортининг йил давомидаги ҳолати тӯғрисидаги аниқ маълумотлар эълон қилинди.

Суғд вилоятида “Тожикистон темир йӯллари” давлат унитар корхонаси темир йӯл транспортида юк ташиш ҳажми 2021 йилда 2020 йилнинг шу даврига нисбатан камайган. Бу ҳақда матбуот анжумани чоғида темир йӯлларнинг Суғд вилояти бӯлими бошлиғи Убайдулло Обидов маълум қилди.

 

Унинг хабар беришича, ӯтган йилнинг ӯзида темир йӯл транспортида 3,3 миллион тонна юк ва 7,8 минг йӯловчи ташилган, бу 2020 йил кӯрсаткичларига  нисбатан мос равишда 93,2 фоиз ва 94 фоизни ташкил қилади. Шу билан бирга, ташувчининг даромади 636,4 милион сомонийни (56,4 миллион доллар) ташкил қилди.

«Шу даврда вилоят бӯйича 10,4 минг юк вагонлари хорижга жӯнатилган бӯлса, 47,7 минг вагон қабул қилинган бӯлиб, мос равишда 87,3 ва 95,1 фоизни ташкил қилади «, — аниқлик киритди Обидов.

Поездлар воситасида жами 108,2 минг тонна қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари экспортга жӯнатилди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 31,4 минг тоннага кӯпдир.

 

Пиёз қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари орасида экспорт бӯйича “етакчи” бӯлди: 66,5 минг тоннага яқини поездлар орқали экспорт қилинди. Қуруқ мевалар 32,9 минг тонна, сабзавотлар 870 тонна ва мевалар 440 тонна хорижга чиқарилди. Шунингдек, вилоятдан 7,5 минг тонна пахта толаси экспорт қилинди.

ТТЙ аниқлик киритишича, юк ташиш ҳажмининг қисқариши транзит поездлар сонининг камайиши билан боғлиқ.

Шу билан бирга айрим тадбиркорлар юк автомашиналари ёрдамида қуруқликдаги юк ташишлар сонининг кӯпайиши темир йӯл соҳасида рақобатни юзага келтирганини, бу эса ТТЙ орқали юк ташиш ҳажмининг қисқаришига ҳам ҳисса қӯшганини таъкидламоқдалар.

2021 йилда темир йӯл транспортида 5,6 миллион тонна юк ва 443 мингдан ортиқ йӯловчи ташилди. Бу 2020 йилга нисбатан 90,2 фоиз ва 102 фоизга кӯпдир.

Эслатиб ӯтамиз, ӯтган йили “Тожикистон темир йӯллари” томонидан қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини ташиш ва экспорт қилиш ҳажмини ошириш мақсадида юк ташишда 30 фоиздан 90 фоизгача, йӯловчилар учун эса 60 фоизга яқин чегирмалар тақдим этилган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: