ХИТОЙ УКРАИНА МАСАЛАСИДА РОССИЯНИ ҚӮЛЛАБ-ҚУВВАТЛАДИ

Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Украина ва Россия ӯртасидаги қарама-қаршилик бӯйича позицияни муҳокама қилиш учун брифинг ўтказди.

Хитой Украина масаласи бўйича ўз позициясини баён қилди ва у ўзгармас  эканини таъкидлади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чуньин 23 феврал куни Хитой департаменти томонидан ўтказилган брифингда маълум қилди.

Унинг фикрича, баъзи давлатлар АҚШнинг Россия билан НАТОни шарққа Россия чегараларигача кенгайтириш тўғрисидаги келишувни бузгани ва 5 марта стратегик муҳим қуролларига эга комплексларни ўрнатгани ҳақида ўйлашлари керак.

«Улар шундай йирик давлатни боши берк кўчага солиб қўйиб, бу ҳаракатларнинг оқибатини ўйлаб кўришмадими?– сўради Хуа Чуньин  брифингда.

 

Шунга қарамай, ҳозирги вазиятда Украина муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш эшиклари ҳали ҳам очиқ, таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, Хитой минтақавий “қайноқ нуқталар” муаммоларини ҳал қилиш бўйича изчил мулоқот қилиш позициясига амал қилади.

Хитой ӯз позициясини ўзи белгилайди ва тинчлик ва адолат тарафдори бўлиб, объектив холисликка амал қилади.

Хуа Чуньиннинг аниқлик киритишича, ХХР турли давлатлар ўртасидаги халқаро низоларни БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш тарафдоридир.

ХХР ТИВ вакили, шунингдек, Хитойнинг Украина масаласидаги позициясини миллий суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш тамойилини бузувчи сифатида қоралаётган қатор давлатлар борлигини ҳам қайд этди. Унинг фикрича, бундай баёнотлар ё яширин мақсадларда айтилади ёки Хитой позициясини атайлаб бузиб кўрсатади.

Хуа Чуньин Украина муаммосининг мураккаб тарихи, шунингдек, турли омилларнинг қўшилиши ҳозирги воқеалар ривожини белгилаб берганини таъкидлади.

 

Унинг фикрича, вазиятни холис тушуниш ва оқилона ечим излаш тенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланиши керак, бу эса хавфсизлик масалаларида қонуний ўзаро манфаатдорликни тартибга солиш имконини беради.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: