ДУШАНБЕДА ИЛК МАРОТИБА ИТАЛЯН ТИЛИДА ОПЕРА ЯНГРАДИ

26 феврал куни Садриддин Айний номидаги Тожикистон Давлат академик опера ва балет театрида Жузеппе Вердининг “Травиата” операси италян тилида ижро этилди.

Операни саҳналаштириш уч ой давом этди. Асарнинг бу қисмига ёш саҳналаштирувчи режиссёр Сухроб Усмонов, мусиқий жӯрликка эса Милан консерваторияси профессори маэстро Дельфо Меникуччи масъул бӯлдилар. Санъаткорларнинг либослари, саҳна безаклари, декорациялар жуда гӯзал эди. Солистларнинг чиқишлари ва оркестрнинг ижроси томошабинлар олқишига сазовор бӯлди. Спектаклдан сӯнг операнинг барча иштирокчилари таъзимга чиққанларида томошабинлар тик туриб олқишладилар.

Юлдузлар ёғдуси

La Traviataни саҳналаштиришда театрнинг барча ижодий жамоалари иштирок этдилар: Тожикистонда хизмат кӯрсатган артист Александр Бахман ва Малика Калонова раҳбарлигидаги балет труппаси, Тожикистонда хизмат кӯрсатган артист Елена Тиллоева бошчилигидаги хор, маэстро Дельфо Меникуччи дирижёрлигидаги оркестр. Опера партияларини яккахонлар Сайфулло Юсупов, Содиқ Нуруллоев, Ангелина Тиман, Шохрух Юнусов (Милан консерваторияси талабаси), Мария Мирзоева, Шарофат Усмонзода, Шуҳрат Сафаров, Сафарали Исмоилов ва Комрон Содиқовлар ижро этишди.

«Травиата» операсида бош аёллар партиясини Италия опера саҳнаси юлдузи, Лука шаҳри опера театри етакчи солисти Валерия Мела ва Алишер Навоий номидаги Ӯзбекистон Давлат  академик катта опера ва балет театри етакчи солисти Гулнар Алжанова ижро этдилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: