ДУШАНБЕДА АВТОМАШИНА ТОМИГА ЧИҚИБ ҚИЧҚИРГАН ЙИГИТ ҲИБСГА ОЛИНДИ

Унинг нима деб қичқиргани аниқланмаган

Варзоб ноҳиясининг Чорбоғ қишлоғида яшовчи 27 ёшли Шамшод Сулаймонов шаҳар марказида жамоат тартибини бузгани учун Душанбе милицияси томонидан қўлга олиниб, беш суткага ҳибсга олинди, деб хабар берди пойтахт Ички ишлар вазирлиги бошқармаси.

«24 феврал куни соат 18:00 атрофида ўзининг оқ рангли BMW русумли автомашинасида Рўдакий шоҳкўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда автомобил ойнасидан ташқарига энгашиб, жамоат тартибини ва осойишталигини бузган ҳолда баланд овозда бақирган. Сўнгра Дўстий майдонида машинани тўхтатиб, машина томига чиқди ва қичқира бошлади. Машинада ўтирган дўстидан ўз ҳаракатларини видеотасвирга олишни сўради», — дейилади хабарда.

Йигит бу фотосуратлар ва видеороликнинг барчасини ижтимоий тармоқларга тарқатгандан сўнг, “интернет фойдаланувчиларининг салбий муносабатига сабаб бўлди”, деб таъкидлайди ИИВ.

Безори нима деб қичқиргани ҳақида маълумот берилмаган.

Шамшод Сулаймоновга нисбатан республика Маъмурий жавобгарлик кодексининг 460-моддаси (майда безорилик) талаблари асосида маъмурий баённома тузилиб, у беш суткага ҳибсга олинди, дейилади  милиция хабарида.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: