ЕВРОПА ИТТИФОҚИ УКРАИНАДАН 7 МИЛЛИОНДАН ОРТИҚ ҚОЧОҚЛАР КЕЛИШИНИ КУТМОҚДА

Европа Комиссиясининг (ЕК) маълумотларига кўра, бир неча миллион фуқаролар Украина ичкарисида ва ташқарисида ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлади.

Айни пайтда кўчирилган украиналиклар сони 7 миллион кишидан ошиши кутилмоқда, таъкидлади Европа Иттифоқи кризисга қарши бошқарма еврокомиссари Янез Ленарнич Брюсселда ӯтказилган брифингда, деб ёзади dw.com.

 

Унинг сӯзларига  кӯра, агар уруш давом этган чоғда қочоқларга шошилинч  инсонпарварлик ёрдами керак бӯлади.

Шу боис Бирлашган Миллатлар Ташкилоти халқаро ҳамжамиятга шошилинч ёрдам сӯраб мурожаат қилмоқда. Ленарчичнинг сӯзларига кӯра, Европа Иттифоқи инсонпарварлик ёрдами учун 90 миллион евро сафарбар қилган.

Европа Иттифоқи ЕИга аъзо барча давлатларда Украина ҳудудида давом этаётган уруш туфайли уни тарк этган қочоқларни қабул қилишнинг ягона тартибини яратишни режалаштирмоқда.

Бу Украина қочоқлари Европа Иттифоқи учун стандарт бӯлган бошпана тартиб-қоидаларидан ӯтмасликларини ва ортиқча бюрократик кечикишларсиз ЕИга уч йилгача вақтинчалик ҳимояга эга бӯлишларини англатади, деди Германия Ички ишлар вазири Нэнси Фезер якшанба куни кечқурун Брюсселда ЕИга аъзо давлатлар ички ишлар вазирларининг  фавқулодда йиғилиши якунида.

Унинг сӯзларига кӯра, Европа Иттифоқининг барча давлатлари урушдан қочган Украина фуқароларини қабул қилишга тайёр. Украиналик қочоқлар Венгрия, Полша, Молдова ва Словакияга келмоқдалар.

Европа Иттифоқи маълумотларига кӯра, Украинадан ЕИга камида 300 минг қочоқлар етиб борган. Бироқ, ЕИ анча кӯп қочоқларни қабул қилишга тайёр туриши керак, деди Европа ички ишлар бӯйича комиссари Ильва Йоханссон.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: