ЕКАТЕРИНБУРГДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДАН КЕЛГАН МУҲОЖИРЛАР ЯШАЙДИГАН УЙ ЁНИБ КЕТДИ

Тасдиқланмаган маълумотларга кӯра, уйда бир нечта тожикистонлик муҳожирлар яшаган: уларнинг ёнғиндан кейинги тақдири ҳозирча номаълум.

 Екатеринбургнинг жануби-ғарбий районида Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари истиқомат қилган турар-жой биноси ёниб кетди, деб ёзади E1.ru  Ёнғин ӯчириш хизмати маълумотига таяниб.

Дастлабки маълумотларга кӯра, қурилиш бошлиғи ишчиларга Расковая кӯчаси, 50-уйда яшашга рухсат берган.

Маҳаллий аҳолининг айтишларича, уй ёғочдан қурилган, унинг эгаси икки киши. Уйнинг иккинчи ярмини эгалари қурувчиларга сотган.

Мавжуд, лекин ҳали тасдиқланмаган маълумотларга кӯра, уйнинг бир қисмида тожикистонлик уч нафар ишчи яшаган.

Ӯт ӯчириш бошқармаси бошлиғи ӯринбосари Антон Зинчукнинг айтишича, муҳожирлар уйда тандир қуриб, сотувга лаваш пиширишган. Ёнғин уйнинг тожикистонликлар  яшайдиган қисмида чиққан.

«Кеча кечқурун улар шу ерда эдилар”, деди ҳодиса гувоҳларидан бири.

Шу билан бирга, расмий манбаларга кӯра, ёнғин бошланганда уй эгаларининг қаерда бӯлгани номаълумлигича қолмоқда. Айни пайтда ӯт ӯчирувчилар конструкцияларни ажратиш билан шуғулланмоқдалар.

Жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида қўшимча маълумотлар йўқ. Маълум бўлишича, ёнғиннинг умумий майдони 120 метр квадратни ташкил этган.

Тергов идоралари ёнғиннинг аниқ сабабларини ҳали аниқлаганлари йўқ.

Таъкидланишича, ёнғин кутилмаганда рўй берган. Ўт ўчирувчилар етиб келганида уй аллақачон аланга ичида қолган эди. Ёнғинни бартараф этишда 6та техника ва 30 нафар ўт ўчирувчи жалб қилинган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: