ТОЖИКИСТОНДА ЯНА БИР ШАНТАЖЧИ ЭРКАК ҚӮЛГА ОЛИНДИ

Суғд вилоятининг Бобожон Ғафуров ноҳиясида яшовчи фуқаро бир аёлдан пул ундиришда гумонланиб қӯлга олинди, деб хабар беради Тожикистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Хужанд шаҳар Ички ишлар вазирлиги бошқармасига Б.Ғафуров ноҳиясида яшовчи 47 ёшли фуқаро мурожаат қилган.

 «Унинг айтишича, гумонланувчи шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни эълон қилиш билан таҳдид қилиб, ундан 15 минг сомоний пул ундирмоқчи бӯлган. Эркак милиция ходимлари томонидан жабрланувчидан 1,5 минг сомоний олаётган вақтда қўлга олинди», -дейилади милиция хабарида.

 

Эркак ва аёлни нима боғлагани ҳақида хабар берилмаган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 250-моддаси (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу моддага кўра, эркак беш йилдан ўн йилгача мол-мулки мусодара қилиниб, озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: