УКРАИНА АТРОФИДАГИ ВАЗИЯТ ТУФАЙЛИ ТОЖИКИСТОНДАН РОССИЯГА АЙРИМ РЕЙСЛАР ТӮХТАТИЛДИ

Ушбу вақтинчалик чора-тадбирлар парвозлар ва йӯловчилар хавфсизлигини таъминлаш учун кӯрилмоқда.

Украина атрофидаги вазият туфайли Тожикистондан Россиянинг айрим шаҳарларига парвозлар тӯхтатилди, деб хабар беради «Азия-Плюс»га Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги.

«Маълумки, Росавиация қарори билан Украинага яқин 12та аэропортнинг иши тўхтатилди. Тожикистондан Краснодар, Ростов-Дон ва Воронежга мунтазам рейслар амалга оширилар эди», — дейилади агентлик хабарида.

Манбанинг маълум қилишича, юқорида қайд этилган шаҳарларда режалаштирилган рейслар Россиянинг бошқа яқин аэропортларига ҳам амалга оширилиши мумкин.

«Ушбу вақтинчалик чоралар 2 мартгача давом этади, кейин эса вазиятга қараб иш кӯрамиз. Бу чораларнинг барчаси парвозлар ва йӯловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кӯрилмоқда», —  дейилади агентлик хабарида.

Душанбедаги авиакасса кассирларидан бирининг “Азия-Плюс”га айтишича, ҳақиқатан ҳам бир қанча рейслар тӯхтатилган ва улар билан боғланган йӯловчиларга чиптани бошқа санага алмаштириш ёки пулларни қайтариш таклиф қилинмоқда.

 

Хужанд – Воронеж йӯналишида парвозларни амалга оширувчи Россиянинг S7 авиакомпанияси вакилларининг «Азия-Плюс»га маълум қилишича, уларда 2 март куни Воронеж йӯналиши бӯйича иккита рейс белгиланган.

Росавиация ҳаво транспорти агентлиги матбуот хизматининг хабар беришича, чекловлар 2022 йилнинг 2 март Москва вақти билан 03:45гача амал қилади. Умумий ҳисобда Россиянинг 12та аэропорти ишлари тӯхтатилди: Ростов (Платов), Краснодар (Пашковский), Анапа (Витязево), Геленджик, Элиста, Ставрополь, Белгород, Брянск, Орел, Курск, Воронеж, Симферополь.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: