Хаваскор журналистлар диққатига!

«Qadriyat.com» ва «Суғд вилояти ӯзбеклар жамияти»жамоатчилик ташкилоти қошидаги «Ёш журналист мактаби» таҳририати Суғд вилоятининг шимолий ноҳияларида фуқаролик журналистларини қидирмоқда. Биз айнан касбий бӯлмаган журналистларни ишга таклиф қиламиз. Фуқаролик журналистларининг материаллари сайтимиздат чоп этилади. Муаллифларга қалам ҳақи тўланади. Агар Сиз ӯз қишлоғингиз ёки ноҳиянгиз ҳаётига бефарқ бӯлмасангиз , уни яхшилашга ӯз ҳиссангизни қӯшмоқчи бӯлсангиз, у ерда яшовчи олижаноб инсонлар ҳаётини, ҳамқишлоқларингиз дуч келган ижтимоий муаммоларни ёритмоқчи бӯлсангиз, унда биз Сизни қидирмоқдамиз! Танловдан ӯтган номзодлар бепул ӯқув курсларида таҳсил оладилар.

Фуқаролик журналистлари қуйидаги малакаларга эга бӯладилар:

  • мавзу в сюжетларни қандай қидириш,
  • қандай саволлар бериш,
  • фотосуратлар ва видеотасвирларни қандай олиш,
  • маълумотларни қандай тешириш,
  • мультимедиа материалларини қандай яратиш.

Бу ишларнинг барчаси учун Сиз ӯз қишлоғингиз ва ноҳиянгиздан ташқарига чиқишингиз шарт эмас, бироқ онлайн   тренинг ларда қатнашиш учун бӯш вақтингиз бӯлиши муҳимдир. Ӯзингизни журналистика соҳасида синаб кӯрмоқчи бӯлсангиз, ушбу ҳавола орқали 2022 йилнинг 15 мартигача анкета тӯлдиришингиз мумкин. Сизни қизиқтирган барча саволлар бӯйича WhatsApp +992929750175 рақамига ёзинг ёки қӯнғироқ қилинг.

Лойиҳа АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.

2 thoughts on “Хаваскор журналистлар диққатига!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: