РУСТАМ ЭМОМАЛИ НАВРЎЗ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗИЛАДИГАН КУРАШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТУРНИРГА 2 МИЛЛИОН СОМОНИЙ АЖРАТДИ

Душанбе шаҳар Раиси

Рустам Эмомали эркаклар ва аёллар ўртасида Душанбе кубоги учун кураш бўйича “Гўштингири” халқаро турнирини ўтказиш учун 2 миллион сомоний ажратди. Бу ҳақда Душанбе шаҳар маъмуриятининг расмий сайти хабар берди.

17 — 22 март кунлари Душанбе шаҳридаги “Наврўзгоҳ” давлат муассасасида кураш бўйича “Гўштингири” халқаро турнири бўлиб ўтади.

Шаҳар маъмурияти маълумотига кўра, кураш бўйича пойтахт кубоги учун “Гўштингири” учинчи халқаро турнири ўтказишдан асосий мақсад спортни оммалаштириш ва ривожлантиришдан иборат.

Дастлабки маълумотларга кўра, баҳслар олтита вазн тоифасида бўлиб ўтади: 60 кг, 65 кг, 70 кг, 80 кг, 90 кг ва +90 кг.

Ўтган йилги иккинчи турнирда 13 давлат: Беларус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркия, Украина, Ўзбекистон, Фаластин, Ҳиндистон ва Эрон спортчилари иштирок этган эдилар.

Ҳар бир вазн тоифаси ғолибларига бош соврин сифатида автомобиллар топширилган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: