ТОЖИКИСТОН МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ ВА АҚШ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛАРИНИНГ ОНЛАЙН УЧРАШУВИДА ҚАТНАШДИ

Украина масаласи муҳокама қилинди.

28 феврал куни Марказий Осиё ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг С5+ форматидаги навбатдаги учрашуви онлайн тарзда бўлиб ўтди. Унда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сирожиддин Мухриддин иштирок этди, деб хабар беради Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар департаменти.

Қайд этилишича, учрашувда ушбу форматдаги ҳамкорлик ва шериклик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар минтақавий хавфсизлик муаммоларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.

 

Тожикистон департаменти учрашувнинг бошқа тафсилотлари ҳақида маълумот бермади.

 

Шу билан бирга, ушбу онлайн учрашувда Украинадаги вазият муҳокама қилинди, деб ёзади АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен.

 

Унинг сўзларига кўра, учрашув Россиянинг Украинага ҳужумини қоралаш мақсадида ўтказилган.

 

Шунингдек, бу учрашув ҳақида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам хабар бермоқда.

Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевнинг маълум қилишича, Қирғизистон бу мамлакатдаги вазиятнинг ривожланишини хавотир билан кузатиб бормоқда. Шу билан бирга, ҳозирги зиддиятда икки қардош халқ зарар кўраётганини таъкидлади.

Қирғизистон ТИВ раҳбари бугунги кунда БМТ Хавфсизлик Кенгаши зиммасига тинчлик ва хавфсизликни сақлашда алоҳида масъулият юкланганлигини таъкидлади. У Россия ва Украина ўртасида музокаралар бошланганини олқишлади, вазир Казакбаев манфаатдор томонларни самарали мулоқот учун янги форматларни фаол ишлашга чақирди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: