ТБМВДА ЧОРВА МОЛЛАРИГА ҲУЖУМ ҚИЛГАН ҚОР ҚОПЛОНИНИ ТУТИШГА МУВАФФАҚ БӮЛДИЛАР

Йиртқични аҳоли яшайдиган ҳудуддан узоқда озодликка қӯйиб юборишди.

Кеча тунда Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида яшовчи фуқаронинг қорамолига ҳужум қилган қор қоплони ушланди, деб хабар берилади “Азия-Плюс”га Тожикистон Фавқулодда вазиятлар комитетида.

Қайд этилишича, 3 март куни тахминан соат 01:30 атрофида ТБМВ Роштқалъа ноҳияси Барвоз қишлоқ жамоатининг Амбав қишлоғида яшовчи фуқаронинг молхонасида қор қоплони чорва молларига ҳужум қилган.

Натижада йиртқич 6 бош майда қорамолни парчалаб ташлаган.

«Шу ҳодисадан сӯнг вилоят Фавқулодда вазиятлар комитети бӯлими ходимлари маҳаллий аҳоли билан биргаликда йиртқич ҳайвонни қафасга   киритишга муваффақ бӯлдилар ва уни чекка ҳудудга олиб бориб қӯйиб юбордилар», — деб таъкидламоқда манба.

Эслатиб ӯтамиз, бу қисқа вақт ичида йиртқичнинг чорва молларига иккинчи ҳужумидир.

Илгари хабар қилинганидек, 23 феврал куни эрталаб соат 07:30да қор қоплони ТБМВнинг Роштқалъа ноҳияси Барвоз жамоатида яшовчи фуқаронинг оғилига кириб чорва молларига ҳужум қилган.

Ӯшанда йиртқич 20 бош  майда қорамолни парчалаб, битта йирик шохли қорамолга жароҳат етказган.

Қор қоплони – Бутунжаҳон Қизил китоби ва Тожикистон Қизил китобига киритилган тоғ ҳайвонидир.

Тожикистонда бу ҳайвоннинг яшаш жойи кӯлами  80 минг квадрат километрни ташкил қилади ва унинг 70 фоизи ТБМВда жойлашган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: