ТОЖИКИСТОНЛИК УЧ НАФАР БОКСЧИ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИНИ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИ

Кеча Оманда (Иордания)   икки ёш тоифаси – 16 ва 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди.

Мусобақаларда 21 давлатдан 350дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.

Осиё чемпионатининг биринчи кунида 6 нафар тожикистонлик боксчи рингга чиқиб, улардан учтаси ғалаба қозонди.

46 килограммгача бўлган вазн тоифасида Анушервон Фозилов монголиялик Мандах Цогбадрахни, Жафар Ҳакимов 50 килограммгача вазн тоифасида яманлик боксчи Мухаммад Ғози Аль-Вахни, Рустамжон Ашуров ( 60 кггача) қирғизистонлик Ренат Шарни мағлуб этдилар.

Мусобақа стартида Тожикистондан яна уч нафар боксчи ўз чиқишларини якунлади. Уларнинг барчаси қозоғистонлик спортчиларга: Меърож Сўфижонов ( 48 кггача) – Бексултан Боранбекка, Дамир Муйбалихонов (52 кггача) – Айдар Кадирханга Мирзобахтиёрхон Атаев ( 70 кггача) – Дамир Синеевга имкониятни бой бердилар.

 

Турнир 12 кун давом этади, финал баҳслари 13-14 март кунларига белгиланган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: