ТОЖИКИСТОН ЖАНУБИДА МАНСАБДОР ШАХС ЕР САВДОСИ МАСАЛАСИДА ФИРИБГАРЛИК БИЛАН ҚЎЛГА ОЛИНДИ

У пул олаётган вақтда қўлга олинди.

Хатлон вилоятининг Кушониён ноҳиясида Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги ходимлари томонидан ер савдоси билан ноқонуний битим тузганликда гумонланиб маҳаллий мансабдор шахс ҳибсга олинди, деб хабар қилди агентлик матбуот хизмати 28 феврал куни.

Манбанинг маълумотига кўра, фуқаро “А” агентликка мурожаат қилиб, Заргар қишлоқ жамоати раиси Суҳроб Муродов қаллоблик йўли билан унинг ишончига кириб, ундан  “Д.Нуридонов” ер хўжалигидан  0,04 гектар шахсий томорқа ер  участкасини ажратиб бериш учун 15 минг сомоний пул олган. Шундан сўнг мансабдор фуқаро “А”дан ерни ҳужжатлаштириш учун яна 20 минг сомоний талаб қилган.

Муродов ўз иш хонасида аризачидан 20 минг сомоний олаётган чоғида Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги ходимлари томонидан қўлга олинган.

Пуллар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Қўлга олинган шахсга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 247-моддаси 4-қисми “а” ва  “б” бандлари (Катта миқдордаги фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилган.

Ушбу моддага кўра шахс 1460дан 2190гача ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида жарима ёки мол-мулки мусодара қилиниб, 8 йилдан 12 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: