ТОЖИКИСТОН МАОРИФ ВА ИЛМ ВАЗИРИ: БИЗ БИРИНЧИ НАВБАТДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ЖАМИЯТДАГИ МАВҚЕИНИ ОШИРИШНИ ХОҲЛАЙМИЗ

Вазир ўн кун муддатда соҳадаги муаммоларни аниқлаб, вазирлик раҳбариятига тақдим этиш бўйича топшириқлар берди.

Тожикистон Маориф ва илм вазирлигининг янги тайинланган раҳбари Раҳимжон Саидзода биринчи навбатда ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини кўтаришни хоҳлайди. Бу ҳақда у «Азия-Плюс» мухбири билан қисқа суҳбатда маълум қилди.

 

Мухбирнинг биринчи навбатда  нима қилишни хоҳлайсиз, дастлабки уч қадам нимадан иборат деган саволига вазир шундай жавоб берди: “Биз давлатимиз раҳбарининг кўрсатмалари асосида иш юритишимиз, яъни Олий Мажлисга йўлланган Паёмда белгиланган кўрсатмаларга амал қилишимиз керак”.

Мухбирнинг мавжуд муаммоларга оид яна бир саволига Раҳимжон Саидзода маориф соҳасида қандай муаммолар борлигини ҳамма билишини таъкидлади.

«Бироқ, маориф соҳасидаги асосий муаммолардан бири ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеининг пастлигидир. Биз биринчи навбатда уларнинг жамиятдаги мавқеини кўтаришни истаймиз. Маълумки, ҳозирда мамлакат Ҳукумати ўқитувчиларни жуда яхши қўллаб-қувватламоқда. 2022 йилнинг 1 июлидан уларнинг маоши яна 20 фоизга оширилади. Бошқа рағбатлантириш усулларини ҳам қўллашга ҳаракат қиламиз», —  таъкидлади Саидзода.

У барча бошқарма раҳбарларига ўн кун муддатида таълим соҳасидаги мавжуд муаммоларни тўлиқ аниқлаб, вазирлик раҳбариятига тақдим этишни топширганини алоҳида таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Раҳимжон Саидзода 21 феврал куни Маориф ва илм вазири этиб тайинланган эди. Бу лавозимда у Муҳаммадюсуф Имомзода ўрнига тайинланди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: