ТЕМУР РАҲИМОВ 2021 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ СПОРТЧИСИ ДЕБ ТОПИЛДИ

Таниқли дзюдочи Темур Раҳимов Тожикистонда олимпиада спорт турлари бўйича йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди. Бу ҳақда 1 март куни пойтахтдаги “Суруш” саройида бўлиб ўтган мамлакат спортчиларини тақдирлаш маросимида маълум қилинди.

Темур Раҳимов 2021 йилда Бокуда бўлиб  ўтган “Катта дубулға” турнирида кумуш, Абу-Дабида (2021 йил 26-28 ноябр) ва Осиё/Тинч океани минтақаси  чемпионатида бронза медални ҳамда Тожикистон Президенти  халқаро турнирида олтин медални қўлга киритди. Темур Токио Олимпиадасининг очилиш маросимида Тожикистон Олимпиада терма жамоасининг байроқдори ҳам бўлган.

Акмалиддин Каримов Олимпиада ўйинлари рўйхатига киритилмаган спорт турлари бўйича 2021 йилнинг энг яхши  спортчиси деб топилди. Самбо бўйича жаҳон чемпионати ғолиби, Санкт-Петербургда ўтказилган ФИАС ( Халқаро самбо федерацияси) Президенти кубогида кумуш, Москвада ўтказилган жаҳон кубогида бронза медали соҳиби бўлди.

Йилнинг энг яхши спортчи қизи Мижгона Самадова бўлди. У ўтган йили жаҳон чемпионатида олтин, Осиё чемпионатида бронза медални қўлга киритди.

2021 йилнинг энг яхши мураббийлари дздюдо бўйича Тожикистон терма жамоалари мураббийлари Муҳаммадмурод Абдураҳмонов,  юнон-рим кураши бўйича Равшан Ҳайдаров, бокс бўйича Мирзо Шамсиев,  самбо бўйича  Носир Бозоров ва бокс бўйича Тожикистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийси Носиржон Азимов бўлдилар.

 

Раҳматшо Обидов (ТВ “Тоҷикистон”), Муродали Тешаев (Варзиш ТВ) и Меҳрон Азимов ( «Ховар»ТМАА) энг яхши спорт шарҳловчиси деб топилдилар.

 

“Энг яхши миллий федерация” номинациясида теннис ва аралаш яккакураш федерациялари биринчилардан бўлдилар.

“Истиқлол” (Душанбе) футбол клуби ўтган йилнинг  энг яхши спорт жамоаси деб топилди.

«Варзиш», «Футбол» ва «Тоҷикистон» телеканаллари спортни тарғиб қилувчи энг яхши муассасалар қаторига киритилди.

Данғара ноҳиясидаги спорт мажмуаси, Тожикистон темир йӯлининг Теннис саройи, Хоруғ спорт мажмуаси  ва Хужанддаги “20 солагии Истиқлолият” спорт мажмуалари Тожикистоннинг энг яхши спорт  иншоотлари деб номланди.

 

Кураш бӯйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, Душанбе шаҳридаги 9-сонли бокс спорт мактаби, шунингдек, Кӯлоб, Ваҳдат, Истаравшан, Ёвон, Кушониён, Қубодиён, Балх, Шуғнон, Ишкошим, Рашт, Файзобод, Ашт ва Шаҳристон спорт мактаблари энг яхши спорт мактаблари деб тан олинди.

 

Спортчилар учун мукофотлар: кимга қанча?  

Бу йил жами 32 нафар тожикистонлик спортчи мукофотга сазовор бӯлди.

Энг яхши спортчиларни аниқлаш спорт жамоатчилиги ӯртасида баҳс-мунозараларга сабаб бӯлди.

Бу йил кураш бӯйича Осиё чемпионатида кумуш медални қӯлга киритган Сомон Маҳмадбеков олимпиада спортчилари орасида энг юқори натижага эришган бӯлса-да, Темур Раҳимов Осиё чемпионатининг бронза медалини қӯлга киритган эркаклар ӯртасида “Олимпиада спорт турлари бӯйича энг яхши спортчи” деб эътироф этилди.

Таъкидлаш жоизки,  2021 йилда Тошкентда бӯлиб ӯтган турнирда Акмалиддин Каримов билан биргаликда финалгача етиб борган ва 64 килограммгача бӯлган вазн тоифасида кумуш медални қӯлга киритган таниқли тожик самбочиси, самбо бӯйича 2018 йил жаҳон чемпиони Хушқадам Хусравов маросимга таклиф этилмади.

Ёшлар ва спорт масалалари комитети Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Абдулло Маҳмадализоданинг “Азия-Плюс”га баён қилишича, Хушқадам Хусравов эришган ютуқлар Президент мукофоти тӯғрисидаги низом талабларига жавоб бермайди.

 

Президент мукофотининг миқдори спорт тури ва спорт ютуқларига боғлиқ.

Эслатиб ӯтамиз, аввалроқ Ёшлар ва спорт комитети вакиллари Душанбеда бӯлиб ӯтган матбуот анжуманида спортчиларга белгиланган Президент мукофоти тӯғрисидаги низом тӯрт турдаги мусобақаларни ӯз ичига олганини маълум қилган эди:

 

— Олимпиада ӯйинларида биринчи ӯрин учун – 300 минг сомоний,

— Олимпиада спорт турлари бӯйича жаҳон чемпионатларидаги ғолиблик учун – 250 минг сомоний,

— Осиё ӯйинлари олтин медали учун – 150 минг сомоний,

— Осиё чемпионатидаги олтин медал учун – 75 минг сомоний.

Иккинчи ва учинчи ӯринлар учун нисбатан кичик пул мукофоти берилади.

 

2021 йил якунида қуйидаги спортчилар совринларга эга бӯлишди:

50 минг сомоний

 

Сомон Маҳмадбеков (дзюдо)

 

Далер Ризозода (юнон-рим кураши)

 

Мураббийлар 10 минг сомонийдан

 

25минг сомоний

 

Комроншоҳ Устопириён (дзюдо)

 

Темур Раҳимов (дзюдо)

 

Мижгона Самадова (бокс)

Шоира Зулқайнарова (бокс)

 

Баҳодур Усмонов (бокс)

 

Шаббос Негматуллоев (бокс)

 

Мохрӯ Ҳалимова (Таэквондо WT)

 

Мураббийларга 5 минг сомоний

18 минг 750 сомоний

 

Шодмон Ризоев (дзюдо)

 

Мураббийга – 3 минг 750 сомоний.

 

12 минг 500 сомоний

 

Муҳаммаджон Абдужалилов (дзюдо)

 

Руслан Ғафуров (бокс)

 

Парвиз Абдураҳмонов (дзюдо)

 

Мураббийларга –  2 минг 500 сомонийдан.

 

6 минг 250 сомоний

 

Акбарали Абдураҳмонзода (бокс)

 

Искандарбек Рустамов (бокс)

 

Абубакр Муродов (бокс)

 

Абдураҳим Ёқубов (бокс)

 

Сирожиддин Хожиев (бокс)

 

Абубакр Шеров (дзюдо)

 

Маъсуд Аҳмадзода (дзюдо)

 

Давлатжон Назриев (дзюдо)

 

Дурандеш Зубайдов (бокс)

 

Анушервон Фозилов (бокс)

 

Бузургмеҳр Эҳсонов (бокс)

 

Шаҳбоз Додожонов (бокс)

 

Муҳаммад Жабборов (бокс)

 

Юсуф Фозилов (бокс)

 

Нурланбек Эрматов (бокс)

 

Акмалжон Абдувалиев (бокс)

 

Бибижон Музаффарова (бокс)

 

Суруш Эркаев (дзюдо)

 

Муҳаммад Юсуфзода (дзюдо)

 

Мураббийларга –  1 минг 250 сомонийдан.

 

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: