SWIFT РОССИЯНИНГ ЕТТИТА БАНКИНИ ТИЗИМДАН УЗИБ ҚӮЙДИ

Рӯйхатга ВТБ, «Россия», «Открытие», «Новикомбанк», «Промсвязьбанк», Совкомбанк ва ВЭБ киради.

Халқаро банклараро хабар алмашиш тизими SWIFT Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётига жавобан мамлакатнинг еттита банки ва уларнинг бӯлинмаларини тизимдан узиб қӯйди.

2 март куни SWIFT расмий сайтида эълон қилинган баёнотда бундай қарор Британия, Канада ва АҚШ билан маслаҳатлашган ҳолда,  Европа Иттифоқининг буйруғи билан қабул қилингани айтилади.

Қайд этилишича, Европа Иттифоқининг “дипломатик қарори” “SWIFT нинг инқирозга барҳам бериш бӯйича саъй-ҳаракатларини рағбатлантиради ва Россиянинг айрим банкларини молиявий хабар алмашиш хизматларимиздан узиб қӯйишни талаб қилади”.

«Аввал айтиб ӯтганимиздек, биз амалдаги санкция қонунларига тўлиқ риоя қиламиз», — таъкидланади баёнотда.

Баёнотда айнан қайси банклар тизимдан узиб қўйилганига аниқлик киритилмаган, аммо Европа Иттифоқининг расмий журнали рўйхатга қуйидаги молия-кредит ташкилотлари киритилгани ҳақида хабар беради: ВТБ, «Россия», «Открытие», «Новикомбанк», «Промсвязьбанк», Совкомбанк ва ВЭБ.

 

SWIFT – маълумотларни узатиш ва тўловларни амалга ошириш учун халқаро банклараро тизим бўлиб, жисмоний ёки юридик шахсларга исталган давлатга тўловларни амалга ошириш ёки катта миқдордаги маблағни валютада ўтказиш имконини беради.

Шу билан бирга, Тожикистон банклари мутахассислари бу қарор республикадаги кредит ташкилотлари ишига таъсир қилмаслигини, чунки улар SWIFT  тизимига бевосита уланганлиги ва санкциялар остида қолган Россия банклари билан ишлаш учун алтернатив каналлар мавжудлигини таъкидламоқдалар.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: