ДУШАНБЕДА БОЛА ЎҒИРЛАГАН АЁЛ 9 ЙИЛУ 6 ОЙГА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИЛДИ

У болани қариндошлари олдида ӯзиники деб кӯрсатиш учун ӯғирлаб кетган эди.

Душанбе шаҳри Шоҳмансур ноҳияси суди 2021 йилнинг ноябр ойи охирида 13-сонли(собиқ 1-сонли) шаҳар поликлиникасида содир этилан бола ӯғирлашда айбланган 29 ёшли Нигора Ахмедовага нисбатан ҳукм  чиқарди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси хабар беради.

Ҳукм 20 январ куни чиқарилган, бироқ прокуратура бу ҳақда 3 март куни маълум қилган.

Текширув давомида аниқланишича, Ахмедова 30 ноябр куни соат 15:00да фуқаро Манзура Назаровани поликлиникада кутиб олган ва у янги туғилган ӯғли Абдураҳмон Жалоловни соғломлаштириш марказига олиб келган.

Фирибгарлик йӯли билан онанинг ишончини қозонган Ахмедова болани қӯлида ушлаб туришни таклиф қилган, сӯнгра уни ӯғирлаб кетган.

«У боланинг онасига текширув учун қӯлқоп олиш кераклигини айтди. Ёш она уларни муассаса ҳудудида жойлашган дорихонадан сотиб олишга қарор қилади ва фурсатдан фойдаланиб, яқин жойда турган айбланувчи унга боласини ушлаб туришни таклиф қилади. Она уни поликлиника ходими деб ӯйлаб, ӯғлини унга тутқазади. Қайтиб келгач, на аёлни, на боласини топади”, дейилади хабарда.

Нигора Ахмедова ӯғирланган болани Рӯдакий ноҳияси Кампирқалъа қишлоғидаги ота-онасининг уйига олиб келган.

Шу куни у Россияда ишлаб юрган турмуш ӯртоғига чақалоқнинг суратини юбориб, уни янги туғилган фарзанди билан табриклаган.

Милиция болани топиб, эртасига 1 декабр куни Ахмедовани ҳибсга олди.

 

Ахмедова Душанбе шаҳрининг Шоҳмансур ноҳияси суди томонидан Жиноят кодексининг 130-моддаси 2-қисми (д) банди билан айбдор деб топилиб, 9 йилу 6 ой муддатга умумий режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида ӯташга ҳукм қилинди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: