ТДМУ ТАЛАБАСИ УЧ ЙИЛГА ӮҚИШДАН ЧЕТЛАТИЛИШИ МУМКИН. У УНИВЕРСИТЕТГА ӮЗ МАШИНАСИДА КЕЛГАН ЭДИ

Тожикистон Миллий университети иқтисод факултети 4-курс талабаси Фарҳод Исматов университетга Hyundai Sanata автомашинасида келгани учун ӯқишдан ҳайдаб юборилиши мумкин, хабар беради «Азия-Плюс»га Ички ишлар вазирлиги  Душанбе шаҳри бошқармасида.

Қайд этилишича, республика Маориф ва илм вазирлигининг низом ва буйруғига асосан ӯқувчилирининг дарсларга шахсий автомашиналарда келиши қатъиян ман этилган.

Пойтахт ИИВ ходимлари томонидан 2 феврал куни бу каби қонунбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ӯтказилган профилактик рейд давомида Душанбе шаҳрида яшовчи Фарҳод Исматов қӯлга олинди.

 

«Шу муносабат билан милиция томонидан зарур материаллар тайёрланиб, ҳибсга олинган шахсга нисбатан тегишли чоралар қабул қилиш  учун Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги раҳбариятига ҳамда Тожикистон Миллий университетига юборилди», — дейилади бошқарма хабарида.

Тожикистонда талабалар ва мактаб ӯқувчиларининг машина ҳайдаб дарсга келиши қатъиян ман этилади. Қоидабузарлар ӯқишдан ҳайдалади. Қонунчиликка бундай тузатишлар парламент томонидан 2017 йилнинг ёзида қабул қилинган эди.

Амалдаги тартибларга кӯра, талабалар ӯзлари ӯқиётган олий ӯқув юртларига ӯз автомашиналарида кела олмайди, бунинг учун қайта тиклаш ҳуқуқисиз 3 йил муддатга университетдан ҳайдаш тарзидаги жазо назарда тутилган.

“Таълим тӯғрисида”, “Бошланғич касб-ҳунар таълими тӯғрисида”ги, “Ӯрта касб-ҳунар таълими тӯғрисида”ги  қонунларга ӯзгартиришлар киритилди.

Мамлакатнинг собиқ Маориф ва илм вазири Нуриддин Саид киритилган ӯзгартиришларни шарҳлар экан, қоидабузарлик ҳолатларида талабалар уч йилгача муддатга ӯқишдан четлатилишлари мумкин. Лицей ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари учун бу кўрсаткич бир йил бўлади.

Шунингдек, ушбу тузатишлар таълим соҳасида ижтимоий адолат ва тенгликни таъминлашини таъкидлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: