ШАХРИТУСДА ЕР КОМИТЕТИ МУТАХАССИСИ ОСИЛГАН ҲОЛДА ТОПИЛДИ

Бу ноҳиядаги иккинчи ҳолат.

Хатлон вилоятининг Шахритус ноҳиясида пайшанба куни тушдан кейин ноҳия ер комитетининг ёш мутахассиси Фируз Хурматов осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда “Азия-Плюс”га ҳудуддаги ишончли манбалар маълум қилди. Бироқ воқеа тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Ноҳия ҳуқуқ-тартибот органлари Хурматов ӯз жонига қасд қилганини тахмин қилмоқдалар.

«Ӯлим сабабини фақат экспертиза ва текширувдан кейин айтишимиз мумкин», —  баён қилади манба.

Бу сӯнгги бир ой ичида ҳудудда содир бӯлган иккинчи шундай ҳодисадир.

Эслатиб ӯтамиз, аввалроқ Хатлон вилояти Шахритус ноҳияси Жӯра Назаров номидаги қишлоқ жамоати раиси, 34 ёшли Хушқадам Нодиров ҳам осилган ҳолда топилган эди.

Ноҳия раиси Ғаффор Жабборий 15 феврал куни бӯлиб ӯтган матбуот анжуманида йигитни ӯз жонига қасд қилишга ундаган оиладаги муаммолар сабаб бӯлганини маълум қилди.

«Хушқадам Нодиров оилавий муаммолар туфайли ӯз жонига қасд қилишга қарор қилгани ҳақида хат қолдирган, деди ноҳия раиси журналистларга.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: