ГЕРМАНИЯ ҲУКУМАТИ АЛИШЕР УСМОНОВНИНГ 156 МЕТРЛИК ЯХТАСИНИ ҲИБСГА ОЛДИ

Германия ҳукумати Гамбургда Европа Иттифоқи санкциялари остида  қолган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг 156 метрлик яхтасини ҳибсга олди. Бу ҳақда centralasian.org хабар бермоқда.

 

“Дилбар” яхтасининг нархи 600 миллион долларга баҳоланмоқда. Унда ӯтган йилнинг октябр ойидан бери Гамбургдаги Blohm+Voss кемасозлик заводида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди.

Forbes манбаларининг айтишича, чоршанба куни яхтани таъмирлаш билан шуғулланадиган ишчилар унинг ҳибсга олиниши сабабли ишга келмаган. Усмонов вакиллари ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Усмоновнинг яхтаси муаллифлик лойиҳаси бӯйича 2016 йилда ишлаб чиқарилган, у деярли 5 йил давомида қурилган. Бу сув ӯтказувчанлиги бӯйича дунёдаги энг катта яхта – деярли 16 минг тонна. Яхтада, хусусан, яхталар тарихидаги энг катта сузиш ҳавзаси, иккита вертолёт майдончаси ва сауна мавжуд.

Усмонов душанбе куни Россиянинг Украинада олиб бораётган махсус ҳарбий операцияси туфайли бошқа йирик россиялик тадбиркорлар қаторида  санкциялар рўйхатига киритилган эди. Forbes маълумотларига кўра, россиялик миллиардерлар жами 32та мега яхтага эгалик қилишади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: