ЖССТ: ПАНДЕМИЯ РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ КЕСКИН ОШИШИГА ОЛИБ КЕЛДИ

Карантин чоралари, касаллик, яқинларини йӯқотиш ва молиявий муаммоларни одамлар кӯпинча ёлғиз бошдан кечиришди.

Пандемиянинг биринчи йилида дунё бӯйлаб руҳий касалликларга чалинганлар сони 25 фоизга ошди, деб хабар беради БМТ ахборот хизмати сайти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб.

 

Чоршанба куни эълон қилинган ҳисобот муаллифларининг фикрича, руҳий касалликларнинг ошиши, айниқса, COVID-19 даражаси узоқ вақт давомида юқори бӯлган ва ҳукуматлар қаттиқ чекловлар қӯйган мамлакатларда кучли бӯлди.

«Бугунги кунда биз пандемиянинг руҳий саломатликка таъсири ҳақида билган нарсаларимиз айсбергнинг чӯққиси холос», –  деди ЖССТ Бош диретори доктор Тедрос Гебрейесус.

Унинг фикрича, маъруза муаллифларининг хулосалари мамлакатлар учун қӯнғироқ бӯлиши ва уларни аҳолининг руҳий саломатлиги масаласига кӯпроқ эътибор қаратишга ундаши керак.

Шунингдек, у пандемиянинг оқибатлари вируснинг ӯзи келтириб чиқарадиган касаллик билан чекланиб қолмаслигини таъкидлади.

Мутахассислар руҳий саломатлик муаммоларининг мисли кӯрилмаган даражада ӯсишини биринчи навбатда ижтимоий изоляция билан боғлайди.

 

Карантин чоралари туфайли одамлар кӯпинча касаллик,  яқинларини йӯқотиш ва молиявий муаммоларни ёлғизликда бошдан кечиришди.

 

Тиббиёт ходимлари дуч келадиган ортиқча иш, чарчаш ва бошқа қийинчиликлар баъзиларни ӯз жонига қасд қилиш фикрларигача олиб келди.

 

Инқироз аёлларга эркаклардан кӯпроқ таъсир қилди; 20 ёшдан 24 ёшгача бӯлган шахслар ҳам кӯп зарар кӯрмоқдалар.

ЖССТ руҳий саломатлик хизматларини йӯлга қӯйишда давлатларга ёрдам беради.

 

Кӯпгина кам даромадли мамлакатларда 100 000 кишига фақат битта руҳий саломатлик мутахассиси тӯғри келади. ЖССТ ушбу вазиятни имкон қадар тезроқ ӯзгартиришга чақиради.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: