АЁЛИГА РАШК ҚИЛИБ ҒАЗАБ УСТИДА ҲАМҚИШЛОҒИНИ ӮЛДИРГАН ЭРКАК 23 ЙИЛГА ҚАМОҚ ЖАЗОСИГА МАҲКУМ ҚИЛИНДИ

Шафқатсиз қотилликдан сӯнг эркак ӯзини ӯлдирмоқчи бӯлди,бироқ улгурмади.

Тожикистон Олий суди рашк туфайли ҳамқишлоғини аёвсиз ӯлдирган Жӯрабек Набиевни 23 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда мазкур иш юзасидан тергов олиб борган мамлакат Бош прокуратурасида хабар беришди.

Тергов материалларига кӯра, Набиев ӯз хотинини ҳамқишлоғи билан яқин алоқада бӯлганликда гумон қилган.

2021 йил 3 декабр куни соат тахминан 11:30да ҳовлисига кириб келган А. Содиқовни пойлаб турган.

Рафиқаси ва болаларининг уйда йӯқлигидан фойдаланиб, рашк ва ғазаб туйғуси билан Содиқовни оёғи билан ерга йиқитиб, болта билан бошига икки марта, бир марта оёғига  урган, сӯнгра бензин сепиб ӯт қӯйиб юборган.

Маълум қилинишича, Набиев жиноий жавобгарликдан қутулиш мақсадида ӯз жонига қасд қилишга қарор қилган ва ҳовлисининг омборхонасига ӯзини осмоқчи бӯлган.

Шовқинни эшитган қӯшнилар югуриб кириб, уни қутқариб қолишган ва Содиқовнинг ёниб турган танасидан оловни ӯчиришган. Олган жароҳатлари ва танасининг куйиши натижасида Содиқов касалхонада вафот этган.

Набиев Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси “е” банди (шафқатсизларча одам ӯлдириш) бӯйича айбдор деб топилиб, 23 йилга  озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: