ДОНОР ДАВЛАТЛАР ТОЖИКИСТОНГА ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИНИ ҚАРИЙБ 10 БАРАВАРГА ОШИРДИ

Ёрдам 26 давлатдан келган, аммо 94 фоизи АҚШ ва Хитойга тӯғри келади.

2022 йилнинг январ ойида Тожикистонга 30,4 миллион долларга яқин маблағга инсонпарварлик ёрдами етказилди, деб хабар беради Республика статистика бошқармаси.

 

Бу кӯрсаткич ӯтган йилнинг январ ойида республикага кӯрсатилган ёрдам миқдоридан 9,3 баравар кӯпдир.

Дунёнинг 26 давлатидан умумий вазни 655,6 тонна бӯлган гуманитар ёрдам етказилди. 2021 йилнинг январ ойида худди шу миқдордаги давлатлар Тожикистонга 387,2 тонна ёрдам юборган.

Жорий йилнинг январ ойида Тожикистон қабул қилган инсонпарварлик ёрдами ҳажмининг қарийб 56 фоизи Хитойга, 38 фоизи АҚШ ҳиссасига тӯғри келади. Хитой ёрдами қиймати 17 миллион доллардан кӯпроқни, АҚШ ёрдами эса тахминан 11,5 миллион долларни ташкил этади.

Ёрдам қиймати бӯйича донор давлатлар орасида Туркия (1,7%), Дания (1,3%), Ӯзбекистон, Ҳиндистон, Япония ( 0,7%дан) ҳам юқори улушга эга.

 

Статистика агентлигининг маълумотларига кӯра, 2021 йилда Тожикистон дунёнинг 62 давлатидан 111,4 миллион долларга яқин инсонпарварлик ёрдами олган.

Ӯтган йилда Хитой (29,2%), АҚШ (20,7%), шунингдек, Россия (8,9%), Ҳиндистон (6,9%), Япония (4,5%), Жанубий  Корея (4,1%), Туркия (3,6%), Қозоғистон (4,0%), Ӯзбекистон (2,7%) Тожикистоннинг асосий донорлари бӯлдилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: