РОССИЯНИНГ S7 АВИАКОМПАНИЯСИ ТОЖИКИСТОНГА ПАРВОЗЛАРНИ БУТУНЛАЙ ТӮХТАТАДИ

5 мартдан бошлаб Россиянинг  S7 Airlines  авиакомпанияси Тожикистонга авивпарвозларни тӯлиқ тӯхтатади, деб хабар берди авиакомпания ӯзининг Телеграм-каналида.

«Юзага келган вазият туфайли S7 Airlines авиакомпанияси 5 мартдан бошлаб Австрия, Озарбайжон, Арманистон, Болгария, Германия, Греция, Испания, Италия, Қозоғистон, Кипр, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Франция, Хорватия, Миср, Таиланд, Жанубий Корея, Туркия, БАА, Ӯзбекистонга барча халқаро рейсларни бекор қилади», — дейилади хабарда.

Авиакомпания йӯловчиларга парвозлар бекор қилинган тақдирда нима қилиш кераклигини тушунтирди:

«Сиз авиакомпаниядан парвозингиз бекор қилингани ҳақида хабар оласиз. Агар сиз чет элда бӯлсангиз, жӯнаб кетиш аэропортидаги S7 Airlines  офисига мурожаат қилинг. Бизнинг мутахассисларимиз ҳамкор авиакомпанияларнинг рейсларида уйга қайтишга ёрдам беради.

 

Сиз мустақил равишда s7.ru сайтидаги “Менинг буюртмам” бӯлимида ёки “S7 Airlines” иловасида чипта нархини тӯлиқ қайтаришингиз мумкин”.

 

Агар чипта авиакассаларда ёки бошқа веб-сайтларда сотиб олинган бӯлса, авиакомпания чипта сотиб олинган жойдаги агентга пулни қайтариш учун мурожаат қилишингизни маслаҳат беради.

Қайд этилишича, халқаро рейсларни қайта тиклаш санаси ҳали аниқланмаган.

S7 Airlines  авиакомпанияси Тожикистоннинг тӯртта аэропортидан (Душанбе, Хужанд, Кӯлоб ва Бохтар) Новосибирск, Москва, Барнаул, Омск, Томск ва Россиянинг бошқа шаҳарларига парвозларни амалга оширган.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: