ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ БАҲОРГИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРУВ ҲАҚИДАГИ ФАРМОННИ ИМЗОЛАДИ

Муддатли ҳарбий хизматга 1995-2004 йилларда туғилган эркак жинсидаги фуқаролар чақирилади.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 4 март куни “Белгиланган муддатдаги ҳарбий хизматни ӯтаган ҳарбий хизматчиларни захирага ӯтказиш ва Тожикистон Республикасининг 1995-2004 йилларда туғилган фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тӯғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармон матни Президентнинг расмий сайтида эълон қилинди, унда 2022 йилнинг апрел-май ойларида 18 ёшга тӯлган ёшлар, шунингдек, ҳарбий хизматни ӯташ муддатини кечиктириш ёки ҳарбий хизматдан озод қилиш ҳуқуқига эга бӯлмаган чақирув ёшидан ӯтган эркак жинсидаги фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилиши қайд этилган.

Президент Мудофаа вазирлигига, Хатлон, Суғд вилоятлари, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, шунингдек, Душанбе шаҳри, мамлакатнинг барча шаҳар ва ноҳиялари чақирув комиссиялари раисларига фуқароларни ҳар томонлама саралаб, ҳарбий хизматга чақиришни топширди.

Чегара қӯшинлари, Миллий гвардия ва махсус бӯлинмаларда хизмат ӯташнинг ӯзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, улар биринчи навбатда хавфсизлик ва ички ишлар органлари вакиллари иштирокида хизматга қабул қилинади.

Республика Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигига чақирилувчиларни назорат тиббий кӯригидан ӯтказиш учун тажрибали шифокор ва мутахассисларни сафарбар этиш топширилди.

Шунингдек, Маданият вазирлиги, ёшлар ва спорт масалалари комитети, Телевидение ва радио комитетига фуқароларни ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш ва ӯтказишни кенг ёритиб бориш топширилди.

Эслатиб ӯтамиз, 29 январ куни мамлакат Президенти ҳарбий рӯйхатга олиш, ҳарбий хизматни ӯташ ва унинг тартибини белгилаб берувчи “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тӯғрисида”ги қонунни имзолаган эди.

 

Янги таҳрирдаги қонунда чақирув ёшидаги фуқаролар ихтиёрий равишда ҳар ойда ҳарбий йиғинлар ӯтказиш ва  мамлакат Ҳукумати белгилаган миқдордаги маблағни тӯлаш йӯли билан ихтиёрий асосда ҳарбий хизматдан озод этилиши кӯзда тутилган. Олий ӯқув юртлари битирувчилари энди бир йил давомида ҳарбий хизматни ӯташлари керак.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: