ТОЖИКИСТОНДА РУБЛ ҚУРБИНИНГ ПАСАЙИШИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг пул ӯтказмалари 10 кун ичида 35 фоизга қадрсизланди.

Россия рублининг тожик валютасига нисбатан расмий курси дам олиш кунлари яна 11,2 фоизга пасайди.

Тожикистон Миллий банки белгилаган курсга кӯра, 1 рубл 7 март куни 0,091 сомонийга тенг бӯлди, холбуки, ӯтган жума 4 март куни бу нисбат 1 рублга 0,1025 сомонийга тенг бӯлган.

Тожикистонда рублнинг қадрсизланиши 24 феврал куни Россия– Украина қуролли можароси бошланиши билан тезлашди. Бу даврда рублнинг сомонийга нисбатан расмий курси 35,7 фоизга пасайган.

Айни пайтда, тижорат банкларининг валюта айирбошлаш нуқталарида иккинчи ҳафтадирки, энг кӯп талаб қилинадиган валюталар сотилиши чекланган, аммо харид амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Россияда меҳнат қилаётган тожикистонлик муҳожирлар оилаларининг  фаровонлиги  бевосита Россия рублининг курси билан боғлиқ. Муҳожирларнинг Россия рублида ӯтказган пуллари олувчиларга  тожик банкларида маблағ  олиш пайтидаги курс бӯйича миллий валютада берилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK    TELEGRAM    INSTAGRAM    YOUTUBE   TIKTOK  ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: